Халқаро матбуот куни
Азиз ридиотингловчилар бугунги дастуримизда халқаро матбуот куни муносибати билан жаҳон ва Эрон Ислом Жумҳуриятида оммавий ахборот воситаларининг мавқеи ва моҳияти ҳақида сўҳбатлашамиз.
Жаҳон ҳодисалари тақвимида май ойининг учичнчи куни матбуот халқаро куни деб аталган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси милодий 1993 йил декабр ойининг 20 чи кунида ўзининг 48 йиғилишида ҳар йили май ойининг учинчи кунини “Эркин матбуот халқаро куни” деб эълон қилди. Бундай ном қуйиш биринчи маротаба Юнеско ташкилоти томонидан таклиф этилди. Юнеско ташкилоти бундан икки йил олдин миолодий 1991 йилда бу таклифни матбуот эркинлигини юксалтириш унвонида ўртага қуйди. Нашр этилган ва халқ оммаси ихтиёрига қарор берадиган мақола ва мавзўлар китоб, журнал, газета, бир ой ва ҳар бир кварталда нашр этиладиган оммавий ахборот воситаларини матбуот деб аташади. Аммо халқ орасида кўпинча журнал ва газеталарни матбуот деб билишадиким, унда куннинг янги хабарлари чоп этилади. Бугунги дунёда оммавий ахборот воситалари умумий алоқаларнинг энг муҳим воситаси саналади. Дунё сатҳида ва ҳар бир жамиятда кунлик маълумот ва хабарларнинг ёритилиши оммавий ахборот воситаларимахсус ўрин эгаллашининг сабабига айланган. Буўртада матбуот муҳим ролни ўзига ихтисос берган ва халқнинг андеша ва афкорини юксалтиришда катта тасирга эгадир. Халқчилик тизимлар ва демократик асослар асосий тўрт рукнга таянадиким, эркин матбуот бу рукнларнинг бири ҳисобланади. Матбуот халқчилик бир ҳукуматнинг тўртинчи рукни унвонида бугунги дунёда унинг аҳамияти ва ролини кўрсатади. Технология ва халққа маълумот етказиш воситаларининг кенгайишига қарамай жамиятда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳалигача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Ижтимоий ҳавзанинг теориячиси Жеймс Мил биринчи маротаба оммавий ахборот воситалари учун “кўзатувчи” мафҳумини ишлатган эди. У матбуот эркинлигининг ҳомийларидан эди. Чунки унинг ақидасига кўра, оммавий ахборот воситаларида эркинликнинг йўқлиги ижтимоий эркинликнинг ўз охирига етиши маъносидадир. Аммо матбуот ҳам ўз умри давомида зарарлардан узоқда қолмади ва эндиликда ҳам ана шу зарарларга гирифтор бўлиб қолган. Матбуотнинг рекламага алоқадор бўлиб қолиши оммавий ахборот воситаларининг асосий зарарларидан бири саналади. Ўзи учун етарли даромадни касб эта олмайдиган нашриётлар боқий қолмайди. Ўз товарларини реклама қилиш муҳим бир тижорат саноатига айланиб қолган. Бу ўртада газета, турли нашриётлар, радио ва телевидения таблиғот олиб бориш саноатида махсус ва муҳим рол уйнамоқда. Дунёнинг йирик кампанияларининг аксарияти матбуот ва оммавий ахборот воситаларини ўз назоратлари остида қарор беришган. Дунёда кўп тиражли ва машҳур ахборот воситларининг орқасида катта сармоячилар тўришади. Айрим мамлакатларда матбуот ҳукуматларни қонуний этиб кўрсатишда ҳукумат хизматида қарор олган.
Бундай нашриётлар ҳукумат ва давлат нашриёти номи билан машҳурдир. Сиёсий машҳур мутахассис ва тадқиқотчи Навом Чомеский шундай деб фикр билдиради: “Оммавий ахборот воситлари фаолиятларида муҳим ва асосий бир нарса борким, ҳоким қудратлар билан мухолифат қилиш нашриётларнинг нобуд бўлишига олиб келади.” Сиёсий тизимдан эркин ва мустақил бўлган матбуот тизим масъуллари олдида халқнинг эътирозлари, танқидлари, талаблари ва истак-хоҳишларини шаффоф тарзда бюаён этишади. Аммо ҳукуматга қарам бўлган матбуот фақат қудрат эгаларининг нуқтаи назарлари ва истак-хоҳишларини инъикос этади.
Эронда газетани нашр этиш ва мустабидлик билан қарши кўраш олиб боришнинг пешволаридан бири 19 асрнинг ўрталарида яшаб фаолият олиб борган Сайид Жамолиддин Асадободий ҳисобланади. Сайид Жамолиддин Асадободий газеталар ҳақида диққатга сазовор фиркни таъприф этади: “Газетанинг маъноси шундан иборатким, газетани жирканж ва ҳаддан ташқари таърифлар ва ёлғонлардан тўлдириш ўрнига унда ҳақиқатни ёзиш лозим. Халқ ва миллатнинг манфаатида бўлган масалаларни очиб бериши керак. Айбни айтиши ва уни баратараф этиш йўлларини кўрсатиши лозим. Бундай газеталарни ҳеч ким нашр этмаслиги ва ўзини халқ оммаси олдида шарманда ва расво қилмаслиги яхшироқдир.” Бинобарин сайид Жамол андешасида газета ва умумий қилиб олганда оммавий ахборот воситалари сиёсий қудратга хушомадгўйлик қилиш ўрнига ҳақиқатни баён этиши ҳамда миллат ва халқнинг манфаатида бўлган масалаларни ёзиши лозим. 20 асрнинг бошида Эронда машрутахоҳлик инқилоби юзага келиши билан газеталар ва нашриётлар ўзига хос мавқени эгаллади. Матбуотнинг эркинлигини муҳофазат этиш учун қонунлар тайинланди. Эрон ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари ҳам исломий Инқилоб ғалаба қозониши ва унинг ғалаба қозионишидан кейин матбуотнинг эркинлигига махсус иноят кўрсатган эдилар. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ матбуотнинг эркинлигига ижтимоий масъулиятлар зовиясидан қарардилар. Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ маданий мамлакатларнинг хусусиятларини баён этишда эркин матбуотнинг борлигини унинг энг муҳим кўрсатгичи деб билардилар. Ул ҳазратнинг андешасида бундай жамиятда халқ эркин тарзда ўз ақидалари ва райларини матбуотда инъикос этишлари лозим. Ул ҳазрат ўундай марҳамат қилган эдилар” Ўз фикрини ва ақидаларини изҳор этишда халқи, матбуоти ва ўзи эркин бўлган мамлакат маданиятли мамлакат ҳисобланади. ”