Мавлавий жаҳон кезади
Мавлавийшуносларнинг фикрича, ишқнинг энг яхши маскани мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхийнинг қалби эди. Ўттиз саккиз ёшгача дарс ва баҳс мажлислари билан овора бўлган Мавлоно Шамс Табрезийни кўриши билан, руҳ ва жонида ишқнинг чақмоқлари чатнаганини сезди, тирилди. Бу шуълалар унинг совуқ руҳига ҳарорат ва жозиба бахш айлаб, увоққина моддий дунёдан айирди. Руҳий оламга олиб чиқди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Кӯплаб мавлавийшунос фикрига кӯра Жалолиддин Румийнинг “Маснавий” унинг “Найнома”, яъни Маснавийнинг аввалги 18 байтида хулоса бӯлган.
Мавлавийшуносларнинг фикрича, ишқнинг энг яхши маскани мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхийнинг қалби эди. Ўттиз саккиз ёшгача дарс ва баҳс мажлислари билан овора бўлган Мавлоно Шамс Табрезийни кўриши билан, руҳ ва жонида ишқнинг чақмоқлари чатнаганини сезди, тирилди. Бу шуълалар унинг совуқ руҳига ҳарорат ва жозиба бахш айлаб, увоққина моддий дунёдан айирди. Руҳий оламга олиб чиқди.
Ҳазрат Мавлононинг фикрича, инсоннинг ўзлиги унинг ота-онаси ва муҳит томонидан тарбияланган шахсияти эмас, балки Аллоҳ томонидан унинг вужудида яратилган ва унга омонат берилган нарсадир. Инсон фарзанди доимо бу буюк илоҳий омонат, яъни ишқ ҳақида тафаккур юритади.
Орифлар нуқтаи назаридан инсон самовий мақомга эга бўлиб, унинг асосий маскани малакут оламидир. Аммо инсон дунёвий тааллуқотларга кўнгил қўйгани ва бутун ёвузликларнинг сарчашмаси бўлган нафснинг истак-хоҳишларига қарши бормагани учун, ўзининг ўша самовий мақомидан пастга тушиб, ўз аслиятидан ажралиб қолган.
Ҳазрат Мавлавийнинг фикрича, ушбу жудоликдан ҳали ҳам айрим инсонларнинг қалблари пора-порадир. Улар аслиятига қайтиш, куллиётга бирлашиш орзусидалар.Улар ўз нафсларини поклаш ва уни парҳезкорликка ўргатишлари, унинг истак-хоҳишларига муте бўлмасликлари лозим. Улар шундагина дўст васлининг водийсида енгил қанот қоқишлари мумкин.
Ҳазрат Мавлоно "Маснавий" асарида бир неча маротаба руҳнинг асл сарчашмасидан моддий оламга келиши ва қайтадан ўзининг ҳақиқий манзилгоҳига қайтиши ҳақида ишоралар қилади.Муаллифнинг эътиқоди бўйича, инсон оламларнинг мутлақ ҳокими ягона Аллоҳга бўлган ишқ-муҳаббати, фидойилик ва тавозеъ ила ҳақиқатга эришиши мумкин.
"Маснавий"нинг ҳар жой-ҳар жойида инсоннинг ботиний қудрати ва бу қудратнинг шукуҳ-шаҳомати ҳақида гапирилади. Найнинг шикоят ва ҳикояти ила ибтидо топувчи "Маснавий"нинг илк дафтари айрилиқлардан шикоят шарҳидир. Маъшуқдан айрилиқ дарди найнинг жонини нолаю афғонга юзлантиради. Бу фироқ ҳасрати ва бу айрилиқнинг ғаму андуҳидан у шунчалик нола қиладиким, қалби уйғоқ кишиларни ўз ғамига шерик, дардига дарддош ва розига ҳамроз айлайди. "Маснавий"да жуда кўп масаллар, воқеа-ҳодисалар тилган олинган. Аммо, зукко ўқувчи бу улуғ асардаги барча воқеа-ҳодисаларнинг асосий ўзаги ишқ эканлигини илғай олади. Ишқ ундаги барча воқеа-ҳодисаларни бир-бири билан чамбарчас боғлайдиган риштадир. Бутун асар бўйлаб Борлиқнинг асоси ва ишқнинг сарчашмаси томон муназзам бир ҳаракат сезилиб туради.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Мавлавий нигоҳидан, мўмин дунё қафасига асир тушган ўша булбулдир ва унинг Ҳақ таоло даргоҳига қилаётган тавба ва тазаруси ёқимли наво бўлиб, Аллоҳнинг хурсанд бўлишига сабаб бўлади.
Айрим эронлик шоирлар машҳур достонлар, жумладан, турли афсона ва пайғамбарлар ҳақидаги қиссаларни ўз ашъорларида инъикос этиб, мухтасар ва ёки муфассал тарзда баён қилишган. Форс тилида ёзилган мазҳабий ва ирфоний шеърларда пайғамбарлар борасидаги қиссалар энг кўп миқдорда инъикос этилган ва фойдаланилган мавзулардан ҳисобланади..
Ирфоний шеърларга бу каби қиссаларнинг кириб келиши ирфоний шеърнинг ички ўзгаришига сабаб бўлади. Шоирлар ушбу қиссалардан чуқур ирфоний мафҳумларни таълим бериш учун фойдаланишади. Шоирнинг асосий ўқувчиси бўлган оддий халққа ирфоний маъноларни тушинтириш ҳамоҳанглик ва соддабаёнликларга сабаб бўлади. Ушбу жараёнларда халқнинг қисса ва тамсилларидан ҳам фойдаланилади.
Эронлик машҳур шоир Жалолиддин Муҳаммад Мавлавий ўзининг ақидалари ва таълимоти учун пайғамбарлар қиссаларидан кенг фойдаланган орифлардан биридир. У ушбу қиссалардан фойдаланишда ўзининг хос усулига эгадир.Мавлавий ушбу қисса ва достонлардан айрим мисоллар келтириб, мустақил тарзда хулосалар чиқариб, уларнинг ирфоний ва таълимий жиҳатларини тушунтириб беради.
Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.