июн 25, 2018 12:43 Asia/Tashkent
  • Табриз--ислом оламининг ёрқин юлдузи

2018 йили Эроннинг Табриз шаҳри исломий туризм пойтахти деб эълон қилинган. Шунга биноан “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум-эшиттиришида Эроннинг бу тарихий ва жозибали шаҳри билан таништириш мақсадидамиз.

Исломий ҳамкорлик ташкилотидаги аъзо давлатлари туризм бӯйича вазирлари орасида бӯлиб ӯтадиган конференцияда ҳар йили бир шаҳр исломий туризм пойтахтидек танланади. Шу тартиб билан 2015 йили Қудс шаҳри танловсиз исломий туризм пойтахти деб танланди. 2016 йили Қония шаҳри ва 2017 йили Мадина шаҳри танланишди.

2018 йили эса Эроннинг Табриз шаҳри исломий туризм пойтахти деб эълон қилинган. Шунга биноан “Табриз – ислом оламининг  ёрқин юлдузи” туркум-эшиттиришида Эроннинг бу  тарихий ва жозибали шаҳри билан таништириш мақсадидамиз.

Бу тарихий шаҳарнинг шонли ӯтмиши  ва маданиятини ӯзида акс эттирувчи  Ахамонийлар музейи,  Сосонийлар музейи ва Қожор музейи каби жуда кӯп музейлар мавжуд. Табиат ва технология музейида эса  турли жониворлар, гулу гиёҳлар ва заминшуносликка оид кӯплаб экспонатлар билан танишиш мумкин. Форс музейида Эрамиздан минглаб йил илгари сополдан ясалган ашёлар, Афифобод музейида эса  Сафавия давридан Паҳлавий давригача муомалада бӯлган қурол-яроқ намуналари намойишга қӯйилган. 

Бу тарихий шаҳарда  шунингдек, Шоҳчароғ каби мазҳабий обидалар ҳам бор. Турист ва саёҳатчиларни эса барча замонавий имкониятларга эга бӯлган меҳмонхоналар кутиб турибди.

Осиё материки давлвтларида кӯплаб қадимий шаҳарлар мавжуд бӯлиб, Табриз шаҳри тарихий ва антиқа шаҳарлар сирасига киради. Табриш шаҳрининг тарихий ёдҳгорликларидан унинг марказий қисмидан топилган тарихий қазилмалар,Масжиди кабуд ва бошқа тарихий асарлар  археологлар таважжуҳини ӯзига жалб этиб келмоқда.Тарихий кашфиётлар ӯтказилишиан олдин Табриз шаҳри қидмати ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот йӯқ эди. Бу шаҳарнинг қадимда мавжуд бӯлгани ҳақида фақат милоддан 7 аср олдинги Ошурийлар замонидаги шоҳ, Соргун 2 –чи катибаларида маълумот берилган. Аммо Масжиди Кабудда топилган тарихий ёдгорликлардан кейин сирли олам пардаси кӯтарилди. Масжиди Кабуд ёки Кўк масжидни Жаҳоншоҳ масжиди деб ҳам аташади.Ушбу масжиднинг гунбази кўк бўлгани ва унинг биносида кўк рангли кошилар ишлатилгани боис уни Фирузаи Ислом, Фирузаи жаҳон ва ёки  Масжиди Кабуд деб аташган.Ушбу масжид ўн бешинчи милодий асрда Жаҳоншоҳ Қара қуюнлу ҳукумати даврида   Жаҳоншоҳнинг қизи Солиҳа исмли аёл томонидан қурилган.Масжиди Кабуднинг баланд дарвозаси. Масжид биносининг ташқи ва ички қисми кўк кошилар ва бошқа ранглар билан безатилган. Ушбу масжиднинг гунбазидаги ҳилол, унинг сутунлари ва бино деворларининг нафислик билан безатилгани ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига тортади.//// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Туркиянинг машҳур сайёҳларидан бири Авлиё Чалби ҳижрий ўнбиринчи асрнинг биринчи ярмида Табризга сафар қилиб, Ушбу масжид биносининг шукуҳи ва азамати борасида ўзи ёзган китобда ишоралар қилган.У ўзининг сафарномасида шундай ёзганди: "Жаҳоншоҳ масжидининг даргоҳи Бағдод шаҳрои яқинида жойлашган Касро айвонидан баландроқдир.Ушбу бино олий даражада қурилган.Унинг гунбазлари, дарвоза ва деворлари чиройли ва турли рангли кошилар билан безатилган.Масжид биносининг ичкарисига кирсангиз, чиққингиз келмайди."

Масжиди Кабудни на фақат унда ишлатилган коши (мозаика)лар ўзгача зийнат беришган, балки тош билан нафис қопланган масжид майдонлари ҳам унга чиройли кўриниш беришган.

Шероз шаҳри жуда кӯп дилтортар табиий жозибаларга ҳам эга. Куҳмарраи Сурхий шаршараси,   Бему миллий парки, Шероз паррандалар боғи, Жушак чашмаси, Хоргон чашмаси, Ричи чашмаси, Дашти Аржан кӯли, Маҳорлу кӯли, Рукнобод,  Қарооғоч дарёси, Қалот қишлоғи, Сабзпушон тоғи, Оташкада бурилиши, Чоҳмиски бурилиши каби масканлар ана шулар жумласидандир.