Биз билан Эронга келинг
Корун дарёси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Хузистон вилояти тарихнинг турли даврлари давомида кўплаб ҳодисалар билан юзмаюз бўлганига қарамай, ҳамиша Эрон юртининг ажралмас қисми сифатида қолган. Милодий 19 асрда Хузистон минтақаси бой нефт манбалари ва Форс кўрфазидаги сув орқали тижорат йўлига эга бўлгани сабаб Британиянинг мустамлакачи ҳукумати учун муҳим аҳамият касб этган. Шу боисдан Биринчи Жаҳон уруши вақтида Англия ўзининг биринчи ҳужумини генерал Дейламин қўмондонлиги остида Арвандрудга қаратди ва Хузистон араблари қабилалари раҳбари Шайх Хазъални минтақада ўзига бўйсиндиради.
Айтиш лозимки, Англия кучлари Хузистонга ҳужум қилишган вақтда Аҳвоз ғарбида яшовчи араб қабилалари ватанни ҳимоя қилиш учун ўз жонлари ва молларини дариғ тутмай, инглисларга қарши урушишади. Бу курашлар жиҳод жанги билан танилган.
Шайх Хазъал кейинчалик хиёнатига яраша жазо олади. Ҳижрий-қамарий 1339 йилда Англия ҳукумати Ризошоҳ билан келишувга эришганидан кейин, Хазъал қўзғолони бостириб ташланади. Ризошоҳдан кейин унинг ўғли Муҳаммадризо ҳам Ғарб давлатларига қарам эди. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Ғарб давлатлари Хузистондан нефтни арзон нархда сотиб олишарди.
Эронда Исломий инқилоб ғалаба қилганидан кейин мустамлакачиларнинг нефтга бўлган имтиёзлари бекор қилинади. Ғарб давлатлари ушбу қарордан кейин Саддом режимини Эронга қарши урушга ундашади ва саккиз йиллик уруш давомида улар Хузистонни Эрондан ажратиш учун ҳаракат қилишади. Бироқ Эрон араблари, форслар, лурлар ва турклар ўзаро бирлашган ҳолда душманнинг ушбу фитнасини ҳам бартараф этишади.
Эрон халқи хотирасида Хузистон шу сабабдан ишқ ва қон уйғунлиги сифатида муҳрланиб қолган. Зеро хузистонликлар мардлик ва устуворлик билан Ватанларини хорижий душманлардан ҳимоя қилганлар.
Хузистон вилояти узоқ ўтмишга эга бўлиши билан бир вақтда тарихий ва табиий жозибалар ҳамда ривожланган саноат соҳаларига эгадир. Мазкур минтақага кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюришади. Етти минг йиллик тарихга эга бўлган Хузистон вилоятида бир қатор тарихий ёдгорликларни ҳам кўриш мумкинки, уларнинг айримлари халқаро миқёсда ҳам катта шуҳратга молик бўлган.
Ушбу вилоятда мавжуд шаҳарлар кўплаб диққатга сазовор жойларга эга. Эшиттиришимиз давомида сизга Хузистон вилоятининг маркази Аҳвоз борасида қисқача маълумот бермоқчимиз.
Аҳвоз тумани 7848 квадрат километрлик масоҳат билан Эрон жануби-ғарбида жойлашган ва Аҳвоз шаҳри мазкур туманнинг ҳам маркази ҳисобланади. Аҳвоз туманида муҳим иншоот ва корхоналар қурилган. Бунга йирик нефт ва газ иншооти, пўлодни эритиш комплекси, қувурлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, карбонблок, шакарни тозаловчи ва бошқа корхоналарни мисол келтириш мумкин. Аҳвозда бир неча гидро- электростанциялар ҳам мавжуд.
Аҳвоз тумани пўлод эритиш ва маҳсулотлар чиқариш соҳасиди муҳим саноат марказларидан бири саналади ва ушбу заминада Хузистон вилоятида биринчи ўринда туради.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Қишлоқ хўжалик соҳаси ҳам вилоятда ривожланган соҳалардан ҳисобланади.
Мазкур минтақанинг ерлари жуда ҳосилхез бўлиб, деҳқончилик соҳасида қатор маҳоратлар қўлга киритилган. Йил давомида кўп миқдорда буғдой, арпа, дуккакли ва полиз маҳсулотлари ва хурмо мевалари етиштириб олинади.
Тарихий ёдгорликлар ва туристик маконлар сифатида Аҳвоз туманида қадимий Аҳвоз шаҳрининг қолдиқлари, Корун дарёси устида қурилган эски кўприкнинг қолдиқлари ва ҳаво кўприги, Али бин Маҳзиёр Аҳвозийнинг мақбараси, Корун дарёсинниг чиройли соҳилларини мисол келтириш мумкин.
Хузистон вилоятининг маркази Аҳвоз шаҳри Эроннинг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланади. Бу шаҳар Аҳвоз туманининг марказида қарор топган. Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридан Аҳвоз шаҳригача бўлган масофа 850 километрни ташкил этади. Берилган охирги статистик маълумотларга кўра, Хузистон вилояти аҳолисининг 32 фоизи Аҳвоз шаҳрида яшашади. Аҳвоз шаҳрининг масоҳати 200 квадрат километрни ташкил этади. Эроннинг суви энг кўп бўлган Корун дарёси Бахтиёрий тоғларидан сарчашма олиб, Аҳвоз шаҳрини шарқий ва ғарбий қосмларга бўлган. Аҳвоз шаҳрига ўзгача шукуҳ бахш этган Корун дарёсининг узунлиги 950 километрни ташкил этади. Ушбу узун ва катта дарёда қаиқлардан ҳам кенг тарзда фойдаланишади.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.