Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи
Айни пайтда, маркази Табриз бўлмиш Шарқий Озарбайжон вилоятида 20 хонадондан кўпроқни ташкил этадиган 1950 та қишлоқ мавжуддир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
“Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи” номли туркум эшиттиришнинг 4-сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Айни пайтда, маркази Табриз бўлмиш Шарқий Озарбайжон вилоятида 20 хонадондан кўпроқни ташкил этадиган 1950 та қишлоқ мавжуддир. Ушбу қишлоқларнинг кўпи табиат мўжизаси ва тарихи жиҳатидан сайёҳларнинг диққатини ўзига жалб этади. Ушбу суҳбатимизда мазкур минтақага ташриф буюрувчи сайёҳлар учун жозибадор ва намуна сифатида учта қишлоқ ҳақида батафсил сўз юритамиз. Мажоршин қишлоғи Шарқий Озарбайжон вилоятининг қишлоқларидан бири бўлади. Ушбу қишлоқ Табризнинг 60 километрлик масофасида жойлашган бўлиб, тарихий ва қадимийлиги жиҳатидан ҳамда мусаффо ва тоза табиати, кўкаламзорлиги ҳамда тоғли ҳудудда жойлашгани билан алоҳида ажралиб туради. Мажоршин қишлоғи ўтмишда Мирзонешин номи билан аталган. Тарихий ёдгорликлар ва сайёҳлик жозибадорлиги жиҳатидан, хилма-хиллик ва турли туманлигини билан ўзига хос бўлиб, яққол кўзга ташланади. Картошка Мажоршин қишлоғининг рамзи ҳисобланади. Ушбу қишлоқнинг кўп жойларида ёнғоқ ва тол дарахти экилган. Ушбу қишлоқ аҳолисининг асосий бандлиги ва фаолияти қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, чорвачилик ва гиламдўзлик ҳисобланади.
Ушбу қишлоқнинг чорвачилик фаолияти, атрофдаги қишлоқларга қараганда яйловлар ва кўкаламзор майдонларнинг кенглиги боис хусусан, Суюқ булоқ ва Оқ дара номли кўм-кўк майсазору, кўкаламзор ҳудудлар бўлиб, чорвачилик учун жуда катта имкониятлар мавжуддир. Шу боис, мазкур қишлоқда сут маҳсулотлари бениҳоят кўп ва сероб бўлиб, қишлоқ аҳолисининг иқтисодига катта ёрдам беради. Мажоршин қишлоғида яшаган инсонларнинг дастлабки уй ва масканлари қоятош уйлардан иборат бўлган. Маҳаллий аҳоли уни Бушлор деб аташади. Ушбу уйлар қоятошлар ичини ўйиб, тошлар ичида бунёд этилган. Бу уйларда кўплаб токчалар бор. Токчаларда асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари сақланади. Бундан ташқари қоятошларда кўриш учун тешик ва туйнуклар ҳам ўйилган. Хавфсизлик нуқтаи назари билан бу уйларга кириш йўллари қийинлаштирилган. Мажоршин қишлоғи тоғли ҳудудда ва тоғ ён бағирларида ҳамда қоя тошлар атрофида жойлашганлиги боис, ушбу минтақадаги уйларни қуриш учун кўплаб сарф харажатлар талаб этилади ва ўзига яраша қийинчиликларга эга бўлиб, кўплаб уйлар қоя тошларни ўйиб олгандан кейин турар-жой ҳолатига келтирилади.
Қадимги пайтларда, уйлар тошли ва ғиштли деворлар билан ва ёғочли томлар билан қурилган. Уйларни қуриш учун керакли бўлган материаллар одатда атроф муҳитдан топилар эди. Уйларни қуришда ушбу қурилиш материаллари, лой ва сомон лой билан ишлатилган. Мажоршин қишлоғидаги уйларни қуришда ишлатиладиган тупроқ Перзувай Гузойи номли қишлоқдан келтирилади. Ушбу тупроқ ўзининг ёпишқоқлик хусусияти боис, қурилиш ишларида ишлатилади. Қишлоқ аҳолиси ғиштли деворларни махсус ёғочли қолиплар билан кўтаришади. Сўнгра деворлар мустаҳкам ва чидамли бўлиши учун девор устини ва юзасини сомон лой билан сувашади. Хоналарни ичини ҳам ёпишқоқ ҳолатга келган сомон лой билан сувашади. Бу ишни маҳаллий ибора билан Сомон сувоқ деб аташади. Ушбу ишлар кўпинча наврўз байрами арафасида ва баҳорги тозалаш пайтида амалга оширилади. Лиқвон дараси жуда ҳам мусаффо ва сўлим табиати билан ўзига хос бўлиб, Табризнинг жанубий шарқида ва Саҳанд тоғ тизмасида жойлашган бўлиб, Табриз атрофидаги энг манзарали ва энг диққатга сазовор жойлардан бири ҳисобланади. Кўм-кўк ва ям-яшил Лиқвон водийси об-ҳавосининг софлиги, зилол сувларининг шаффофлиги ва тиниқлиги шунингдек совуқ ва илиқ сувларининг сероблиги туфайли ҳамда тоғли зонада жойлашгани ва ўрмонлар, гулзорлар, мусаффо ва сўлим табиат билан уйғунлашиб кетганлиги боис, Беҳишт водийси деб аталади.
Лиқвон қишлоғи Шарқий Озарбайжон вилоятидаги қишлоқларнинг энг кўп жамиятига эга бўлган қишлоқ ҳисобланади. Ушбу қишлоқнинг 8 минг нафар аҳолиси бор. Ушбу қишлоқда тайёрланган пишлоқ маҳсулоти дунёга донги кетган бўлиб, шуҳрат қозонган. Тарихчи ва тадқиқотчиларнинг ёзишича, Лиқвон қишлоғининг тарих ва ўтмиши исломдан аввалги даврларга бориб тақалади. Саҳанд тоғларида отилиб чиққан вулқонлардан қолган лава ва тоғ жинслари натижасида ҳамда ер остидаги ўзгаришлар натижасида пайдо бўлган илиқ сув, умумий олганда бир нечта дарё ва кўлларни ташкил этади. Ушбу дарё ва кўллар бўйларида ва атрофида фойдали ва шифобахш сувлар ер остидан булоқдек қайнаб чиқади. Иқлимий шароитлар сабабли, ушбу иссиқ булоқлар мазкур минтақанинг энг яхши ва маъданли сувга бой бўлган шифобахш булоқларидан бири ҳисобланади. Шунингдек ушбу дарё ва кўлларнинг қўйи томонида салобатли ва улкан тоғ кўзга ташланиб туради. Бу тоғ Саҳанд тоғларининг тизмаси бўлиб, Эрон замин тоғларининг оралиғи деб аталади. Ям-яшил ва кўм-кўк жавоҳир кўзгу сингари порлайди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом жумҳуриятининг ўзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз ислом оламининг ёрқин юлдузи” номли туркум эшиттиришнинг 4-сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти parstoday.com/uz орқали истаган пайтингизда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва овозини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek, электрон манзил белгиси эса parstoday.com.
Лиқвон дараси ушбу қишлоқнинг жозибадор жойларидан бири бўлиб, дарё ва кўллар, хилма хил чашма ва булоқлар, ўрмонлар, дарахтлар ва мусаффо табиатининг кўплиги боис, Табризнинг теварак атрофидаги сайлгоҳ ва томоша қиладиган манзарали жойлардан бири саналади ҳамда вилоятнинг саёҳат уюштирадиган энг муҳим минтақаси ҳисобланади. Ушбу дара Сафидахон қишлоғининг шарқида жойлашган. Лиқвон чойи дарёсининг ушбу водий ўртасидан оқиб ўтганлиги боис, кўплаб гўзал ва манзарали сайлгоҳ ва томоша қиладиган жойга айланган. Шунингдек, бу ерда етиштирилган пишлоқ маҳсулотлари Ўрта Шарқнинг энг оммалашган ва энг суюкли маҳсулоти бўлди. Ушбу қишлоқ табиатининг сўлимлиги ва софлиги, кўркам тоғлари, пирамида ва конус шаклига кирган қоятошлари ҳамда ер остида тошдан қилинган тонел ва йўллари чексиз ва сон-саноқсиздир. Чуқурликлар, ғорлар, хоналар, омборлар, ер ости тонеллари ва тоғ орасидаги йўлаклар ҳамда тош жинсидан ишланган ва ўйиб ясалган ер остидаги яшаш учун мўлжалланган уйлар, Лиқвон қишлоғининг билагида кучи бор, куч-қувватли бўлган қадимги эркак кишилар томонидан барпо этилган. Бу ишлар эса кўплаб машаққатли меҳнатни талаб этган. Олдинги даврларда, одамлар ушбу тошли уйларда қароқчи ва талончилардан қўрқиб яширинишган. Аммо эндиликда эса, улардан пишлоқ маҳсулотларини сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишади. Шунингдек базиларида эса қўйларни сақлаб турадиган жой сифатида фойдаланилади. Ушбу ғорлар ва тошли йўлаклар ёзда совуқ қишда эса иссиқ бўлади.
Муҳтарам радиотингловчилар, "Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи" номли туркум этишиттиришига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.