Табриз - ислом оламининг ёрқин юлдузи
2018 йилда Табриз шаҳри Ислом оламининг сайёҳлик намунаси сифатида танланди. Табриз ўзини Эроннинг энг замонавий, гўзал, жозибадор ва энг тараққий этган шаҳри эканлигини намоён этишга муваффақ бўлди. Табриз Эрон шимолий ғарбидаги катта шаҳар бўлиб, шарқий Озарбайжон вилоятининг маркази ҳисобланади. Табриз, шимол, жануб ва шарқ томондан тоғликлар билан ўралган бўлса, ғарб томондан эса, Табриз текислик дашт ва Ожий чой дарёсининг шўрлик ерлари билан чегараланган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
2018 йилда Табриз шаҳри Ислом оламининг сайёҳлик намунаси сифатида танланди. Табриз ўзини Эроннинг энг замонавий, гўзал, жозибадор ва энг тараққий этган шаҳри эканлигини намоён этишга муваффақ бўлди. Табриз Эрон шимолий ғарбидаги катта шаҳар бўлиб, шарқий Озарбайжон вилоятининг маркази ҳисобланади. Табриз, шимол, жануб ва шарқ томондан тоғликлар билан ўралган бўлса, ғарб томондан эса, Табриз текислик дашт ва Ожий чой дарёсининг шўрлик ерлари билан чегараланган.
Табриз тоғ орасидаги водий текисликлар шаклини олган. Ушбу шаҳарнинг Теҳронгача бўлган масофаси 599 километрни ташкил этади. Табризнинг атрофи ва ичкарисидан иккита дарё ўтган.
Табриз шаҳри Эрон халқининг тарихини, табиатини, қаҳрамонлигини ва ҳунармандчилигини талқин этиб, баён этадиган жойдир. Табриз ўзининг узоқ тарихи билан ва гўзал ҳамда жозибадор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Шарқий Озарбайжон вилояти, тоғлар, дарё ва сойлар, ўрмонлар, даралар ва водийлар, кўкаламзор ва майсазор чўлу-биёбонлар, маъданли сув булоқлар, ғор ва шаршаралари сингари табиатининг жозибадорлиги ва мафтункорлиги билан, шунингдек тарихий ва маданий жиҳатдан ўзига жалб этадиган кўплаб қизиқарли ва мумтозлиги боис, табиатини сайр-томоша қилиш учун ва саёҳат уюштириш учун катта туртки беради.
Агар Табриз шаҳридан ўтиб қолишизга тўғри келса ва Эроннинг ушбу минтақасининг табиатини кўришга қизиқсангиз, сиз учун кўплаб варинтлар бор. Ушбу минтақанинг табиатини ва гўзал жойларини йилнинг ҳамма фаслида кўриб, баҳра олишингиз мумкин.
Табриз шаҳрининг дастлабки тарихий санаси ҳанузгача аниқ ҳисоб-китоблар билан маълум бўлмаган. Табриз ҳақида илк мавжуд ёзувлар, Ошурийлар подшоҳлиги сулоласининг иккинчи Сарген давридаги ёзувлар мавжуд.
Табриз шаҳридаги Степанос ва Тодеос черковлари ҳам масеҳият нуқтаи назаридан ва меъморлик ҳунари жиҳатидан Эрондаги мавжуд бошқачерковларга қараганда катта аҳамият касб этади. Шунингдек бу черков Табриз шаҳридаги энг муҳим сайёҳий жозибаларидан бири ҳисобланади. Шаҳардаги исломий маконлар қаторидаги бошқа дин намояндалари диний маконлар бу ердаги одамларнинг бошқа дин ва маданият намояндалари билан тинч-осойишта яшашлари ва уларнинг диний чидамлиликлари ҳақидан дарак беради.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Эрон қадимдан турли дин ва маданият маскани бӯлиб, бу ерда кӯплаб диний ва мазҳабий асарлар сақланади. Эронлик яккапараст Зардушт пайғамбардан ташқари, бу ерда барча иброҳимий динлар, жумладан яҳудият, масеҳият ва ислом дини зуҳур этиши аввалиданоқ кӯплаб тарафторларни ӯзига жалб этган эди.
Табриз шаҳрининг гуллаб яшнаган ва ривожланган даври Тимурийлар ва Сафавийларнинг дастлабки сулоласи даврида ҳам давом этади. Ҳижрий 906 йилда милодий 1500 йилда Исмоил Сафавий шоҳи Табризни тасарруф этади ва янги Эроннинг биринчи пойтахти Сафавий даврида ушбу шаҳарда барпо этилади. Ушбу шаҳар Эрон ва Усмонийлар чегарасига яқин бўлганлиги боис, Табриз ушбу ҳукумат таҳдидларига тез-тез учраб турадиган бўлди. Табриз бир неча бор, Усмонийлар тасарруфига ўтади. Натижада эса, ҳижрий 920 йилда милодий 1517 йилда Таҳмосб Сафавий шоҳи пойтахтни Табриздан Қазвинга кўчиради. Табриз шаҳри Қочор даврида ҳам диққат марказида бўлади.
Тадеос черкови Эрондаги масеҳиятнинг энг аввалги ннишоналаридак тарифланади. Аслида Тодеос ҳазрат Исо (а) ёронларидан бӯлиб, масеҳият динини мунташир этиш учун Ҳиндистонга сафар қилди, аммо йӯлнинг ӯртасида шу ерда тӯхталиб, охирида шу ерда вафот этиб, дафн этилган.
Ҳурматли тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.