Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи
Озарбойжон вилояти Эрон улкан қисмида жойлашган бўлиб, ўзининг бой табиати билан ажралиб туради. Ушбу вилоятда ҳам баланд тоғлар ва даралар ҳамда кенг яйлов ва даштларни кузатиш мумкин.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Эрон ӯлкаси турли миллат ва маданият намояндалари турар жойига айланган. Бу маданиятларнинг ҳар бири ӯзаро таъсирланган бӯлиб, бу жараён минтақа маданият ва санъатининг бойишига сабаб бӯлган.
Эронда форслар, курдлар, лурлар, араб, турклар ва туркманлар, озарийлар ва шунга ӯхшаш миллатлар ӯзларига хос расм-русум ва удулмлари билан машҳурлар, аммо уларнинг ҳар бири ӯзини эронлик билишлари бу бирдамлик, чидамлилик ва фахрланиш омилига айланган.
Эрон шимоли-ғарбида Озарбойжон номланган гўзал бир минтақа жойлашган ва хос жуғрофик мавқега эга бўлгани боис ҳам ушбу минтақа Эроннинг муҳим минтақаларидан бири ҳисобланади. Озарбойжон қадимий Эрон юртининг муҳим бир бўлаги бўлиб, узоқ ўтмиш давомида кўплаб тарихий воқеалар маскани ҳисобланади.
Айрим ақидаларга кўра, Озарбойжоннинг номи Ахамонийлар сулоласининг охирги подшоҳи Дориюш 3 даврида яшаган эронлик сардор Атурпат номидан олинган.
Озарийлар асил, шижоатли ва мушкулотга қарши чидамли ва собитқадам бир миллатдек танилганлар. Улар меҳмондуст, диний эътиқодларига побанд ва омонатдорчиликлари билан машҳур бӯлганлар.
Озарбойжон вилояти Эрон улкан қисмида жойлашган бўлиб, ўзининг бой табиати билан ажралиб туради. Ушбу вилоятда ҳам баланд тоғлар ва даралар ҳамда кенг яйлов ва даштларни кузатиш мумкин.
Ушбу вилоятда турли миллатлар, жумладан, озарий, курд ва арман миллатлари вакиллари яшагани боис Озарбайжонни ижтимоий кўргазма майдони деб атаса бўлади. Юқорида санаб ўтилган миллатларнинг маданияти, яшаш тарзи бир-бирига ўхшаса-да, ҳар бир миллатнинг ўзига хос байрамлари, урф-одатлари мавжуд. Кўчманчи қабилалар вилоятнинг чегара минтақаларида яшайдилар ва вилоятнинг учдан бир қисми уларга тегишлидир. Озарбайжондаги кўчманчи қабилалар асосан дала ва яйлоқларда ўтовлар қуриб яшайдилар. Улар ўтовларни эчки юнгидан тайёрланган қора рангли ипдан тикадилар.
Табризда яшовчи турли миллат вакиллари, жумладан, курдлар, озарийлар ва бошқалар ўзларининг маданиятларидан келиб чиққан ҳолда турли мусиқаларга эгалар. Озарбайжон миллий мусиқасида халқ ҳаётининг муҳим қирраларини ўзида акс этган, фольклор мусиқасида халқнинг яшаш аҳволи чиройли тилда баён этилган. Халқнинг ғам-ғуссаси, қувончу-шодлиги, ҳижрон ва висол, ютуқлару-мағлубиятлар барча-барчаси фольклор деб аталган хазинада жам бўлган. Мусиқалардаги импровизация, чолғу асбобларини чалиш усули, ижро, мусиқий уйғунлик Шарқий Озарбайжон мусиқаси санъатининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Тадқиқотчилар Озарбайжон мусиқасини қуйидаги беш бўлимга бўладилар:
1. Ошиқлар
2. Миллий қўшиқлар ва мақомлар
3. Азадорлик ва диний мусиқалар
4. Меҳнат қўшиқлари
5. Тўй мусиқалари
Озарбайжоннинг энг қадимий мусиқа асбоби “Соз” бўлиб, қадимда уни “қупуз” деб аташган. Лекин ҳозирги кунда соз номи билан машҳур. Озарбайжон ошиқлари (созандалар) қадимдан соз, кейинчалик, камончэ, доирэ, қовол, қорони, клоринт, табл, сўрно чалганлар.
Ҳозирда Озарбайжон мусиқа санъатига бошқа миллат чолғу асбоблари жумладан, скрипка, пионино ва бошқалар кириб келган. Шунингдек, Озарбайжон мусиқаси санъатининг ўзига хос томони импровизациядир. Бундан ташқари, Озарбайжоннинг миллий рақси Лазгига тез чалинадиган мусиқа жўр бўлади ва айни дамда унда ғам-андуҳ яширингандир.
Миллий таомлари ва боғ маҳсулотлари Озарбайжонда турли миллат вакиллари яшаганлиги боис ушбу вилоят таомларининг турлари ҳам кўпдир.
Ҳунармандчилиги Озарбайжонда яшовчи озарий, турк, курд ва бошқа турли кўчманчи қабилаларнинг серқирра маданияти боис ушбу вилоятда ҳунармандчилик шаҳар ва қишлоқларда қадимдан кенг ривожланган.
Ёғоч ўймакорлиги, ҳайкалтарошлик, мўарреқкори, гилам тўқиш, ризэкори, чолғу асбобларини ясаш, чарм саноати, сўрмэдузи, шишигари, керамика саноати, гивэбофи, миллий кўйлаклар тўқиш, кулолчилик, сават тўқиш, чодир тикиш ва бошқа санъат турлари Ғарбий Озарбайжон вилоятида кенг кўламда ривожлангандир. Бундан ташқари Букон ва Маҳобод шаҳарларида мунчоқли тикиш, Шоҳиндаж ва Тукобда гилам тўқиш кенг тарқалган.
Ҳурматли тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.