октябр 03, 2016 14:45 Asia/Tashkent

Жумҳурии исломи, Хуросон ва Мардум Солори газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри Сурияда ўзининг сиёсатлари мағлубиятга юзмаюз бўлганини расмий равишда эътироф этди ва уни Америкада қудрат қанотлари қарамақаршилигининг  оқибатлари деб билди. Бу Сурия ўзгаришлари заминасида Пентагоннинг урушқоқлик ва сиёсий қанотлар ўртасидаги рақобатларнинг мавжудлигини ошкор этадиган энг ошкора белги саналади. Сурия бўҳронининг бошланишидан олдин Пентагон ва армия ҳарбий вариантни тасдиқлаш ва Ливия каби Сурияга қарши кенг ҳужумларни бошлашни сўраган эди. Лекин сиёсий кучлар Суриянинг геопалитик мавқеи Ливия билан ҳеч қандай ўхшаши йўқ деб  Абамани ишонтирдилар. Сурияда  Американинг ҳарбий амалиётлар фазасига кириши билан халқаро ва минтақавий қудратларининг қармақаршилик заминалари шундай шаклланиши мумкинким, ўзгаришларнинг жараёни минтақада Вашингтон  манфаатларининг зарари ва ортга қайтмас йўлида ҳаракат қилиши ва ўз йўлида бўлган ҳар қандай монеани баратараф этиши мумкин.  Бунга қарамасдан Американинг урушқоқлари ўз фаолиятларини бошлаб юбришган ва Абама ҳокимиятининг охирги кунларида унга ҳеч қандай эътибор беришмаяпти. Бу ҳодиса яна бир маротаба Американинг Ўрта Шарқдаги сиёсатларига сезиларли даражада зарба беради ва Вашингтоннинг тартибсизлик ва ноаниқликларга юзмаюз бўлганлигини кўрсатади.  Бу зарба берувчи ҳодиса ҳаммадан олдин минтақадаги Американинг ноқобил иттифоқчиларини фаолиятсизликка қарор беради.  

                                                                        *****

Хуросон газетаси шундай ёзади яманлик кўрашувчилар саъудиялик коалицияга ҳарбий шароитни юклатиш ҳолатида қарор олишган ва Риёз Америка каби ўз иттифоқчисининг олдида ва минтақадаги фаолият таърихини охирга етган деб билмоқда. Ўзи яратган Яман бўҳрони Риёз учун ҳеч қандай манфаат келтирмади. Мамлакат армияси кучларининг қобилиятсизлиги ва ҳарбий бошқариш масаласида Риёзнинг қудратсизлигини кўрсатган Яман бўҳрони  бу минтақада  "исломий муқовимат кучлари"-нинг зуҳур топишидан янги тажрибага эга бўлиши сабабига айланди.  Саъудия ҳужумлари шу даражада заиф эдиким, яманлик мудофаачилар ўзларини ҳарбий тажҳизотлар ва баластик рекеталар билан жиҳозлантиришлари учун ижозат берди. Яман мудофаачилари агар ўтмишда  ҳамжиҳат ва бирлашган бўлмасаларда, аммо бугунги кунда бирлашиб Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси ва Ҳаммос партияси ёнида тўриб муқовимат номи билан маълум бўлган бошқа бир  фронтни ташкил этишди. Яман бўҳрони ва Суриянинг уруш майдонидаги ўзгаришлар бугун шуни кўрсатдиким, халқаро арсаларда қайси куч кўраш олиб бориш қудратига эгадир ва ҳамиша фазони нотинчликка юзмаюз этиш эса тақдирни белгилайдиган вариант эмас. Шундай назарга ташланадиким, Риёзнинг ҳужумлари Риёз ва унинг иттифоқчилари армиясининг қатъийлигини кўрсатиши ўрнига Яман жанубида ва шимолида ўз ҳарбий қудратини кенгайтиришда Ансоруллоҳнинг азм-ирода кўрсатишидан далолат беради.        

                                                                        *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Британия бош вазири келаси март ойидан бошлаб Европа Итифоқидан Британиянинг чиқиш лойиҳаси бошланади,-деб эълон қилди. Унинг айтишича, Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ўта оғир жараён ҳисобанади. Британия бош вазири Тереза Мэй энг охири милодий 2017 йил март ойининг охиригача Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш лойиҳасини бошлашни мақсад қилган. Британиянинг чиқиш баённомаси расмий  равишда эълон қилинишадан кейин Европа Иттифоқига 27 аъзо мамлакатлар ва Британия ўртасида барчатомонлама  муносибатлар ҳақида музокараларни бошлаш учун имконият вужудга келади. Британиянинг Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардан чиқиши билан бу иттифоқ ҳозиргача аниқ бўлмаган бир ҳавзага кириб қолади. Агарчи Европа Иттифоқи асосий қонунининг 50-чи моддаси чиқиш музокаралари доирасини аниқлаб берсада, аммо чиқиш қоидаларининг барча то монлари ва жўзиётларини ўзига қамраб олмайди.