Имом Ҳусейн (а)-нинг мактабида
Жило, янги фикрлар инъикоси
Ҳамиша шундай савол вужудга келадиким, Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қиём қилишидан асосий мақсади нима эди? Имом Ҳусейн алайҳиссалом наҳзатининг асосий сабаби ҳукуматга эга бўлиш эдими ёки исломий жамиятда ўзгартиришларни ижод этиш эдими? Халқ пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам хонадонининг асорати, ғорат қилиниши ва қатл этилишининг шоҳидига айланмасликлари учун тинчлик йўл-йўриқларини танлаш билан ўз мақсадига эришолмасдими.?
Хотамул-Анбиё Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: "Ҳусейн алайҳиссалом нажот кемаси ва ҳидоят чироғидир "
Бу Имомнинг ахлоқий ва амалий сийратларига ҳақиқий таяниш ва пайравлик қилиш шак-шубҳасиз жамият ва шахснинг саодатига кафолат беради. Шиа мусулмонларига қўшимча аҳли суннат муҳаддислари нақл этадиган саҳеҳ ҳадисларида ҳам шундай келтирилади: "Бир куни имом Ҳусейн алайҳиссалом болалик даврида ўз бобоси Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳузурларига борди. Ул ҳазрат имомни кўришлари билан шундай буюрдилар: " Ер ва осмоннинг зийнати хуш келибсан, эй Ҳусейн! Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг саҳобалари ва Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга ваҳий нозил бўлганида ёнларида ўтирган котиблардан бири Убайя Бин Каъб айтди: Эй Худонинг расули! Сиздан бошқа осмон ва ернинг зийнати бўладиган шахс ҳам борми? Ул ҳазрат шундай буюрдилар: Худонинг номига қасамким, мени пайғамбарлик қилиш ҳаққига юборган, Ҳусейннинг ўрни ерга қараганда осмонларга кўпроқдир! Ва уша ерда ёзилганким, "Ҳусейн ҳидоятнинг чироғи, нажот кемаси ва йўлдан адашмаган пешводир."
Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг тавсифи ҳақида ёзилган энг муҳим нарса шундан иборатким, сўзнинг ҳақиқий маъносида у парвардигорнинг "ҳақиқий бандаси" ҳисобланади. Ул ҳазрат ҳамма нарсадан олин Абдуллоҳ, яъни Аллоҳнинг бандаси эди. Ва ул ҳазратнинг каломи, хатти-ҳаракатлари ва ҳаётининг барча зовияларида тоат-ибодат қилиш ошкор эди. У Худонинг розий бўлишидан бошқа нарсани уйламасди ва унинг осойишталиги ва жўш уриши парвардигор учун эди. Муовия замонида бир неча йиллар сабр-тоқат қилиб Худонинг динини муҳофазат этди ва Язидга қарши қиём қилишда парвардигорнинг ризоятини кўрганида ўзининг жони ва энг азиз шахсларини ҳам дариғ тўтмади. Ва шундай деб бурди: "Эй Худо! Сени йўқотган шахс нима топиб олди? Сени топган шахс бошқа нимани йўқотиши мумкин.? "
Або Абдуллоҳ лақабини олиши ўз қонини тақдим этиши билан уни камолотга етказган ошиқона тоат-ибодат қилиши учун олган эди. "Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг хусусиятлари" китобида шундай кетирилади: "Ҳусейн тоат-ибодат қилишнинг рамзидир. Худонинг барча юлдошлари ва пок пешволарнинг барчалари ўз Худоларини холисона ва ошиқона тарзда тоат-ибодат қилишарди. Аммо Ҳусейн ўзига хос тоат-ибодат қилиш хусусиятига эга эди. Ўз онаси Фотима саломуллоҳи алайҳнинг жонида унинг бор вужудининг нури пайдо бўлган вақтдан бошлаб, унинг нуроний боши найзанинг бошида қарор олганигача ҳамиша ва ҳама жойда Худони ҳамд этиш ва поклаб ёд этиш, уни таърифлаш билан машғул эди ва Худонинг китобини тиловат этиш ундан эшитиларди. "
Аммо Ҳусейн алайҳиссалом 25 маротаба Ҳажж сафарига бориш учун мушарраф бўлди. Ва кечаю кундуз минг ракъат намозни ижро этарди. Ҳусейн алайҳиссаломнинг намоз ўқиш ва Оллоҳ таолога ибодат қилишининг меҳр-муҳаббати шу даражада кучли эдиким, Ошуро кечасида душманнинг қушунлари Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусейн алайҳиссаломнинг хаймасига ҳужум қилишни мақсад қилганларида имом уша кечани Худодан бандалик қилиш ва тоат-ибодат қилиш учун мўҳлат сўради ва розу ниёз этиб кечани ўтказди. Карбало жараёнида ҳам Имом Ҳусейн алайҳиссаломга оғирлик қиладиган муаммо ва қийинчиликлар ва ғам-кулфатлар қанчаки оғирлашиб қолса, шунча Имом алайҳиссаломнинг сабр-тоқати ва розийлиги иллоҳий ироданинг баробарида ортарди ва шундай деб марҳамат қиларди: "Эй Худойим сенинг ризоятингдан рози ман!"
Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг риҳлатларидан кейин бошланган йўлдан чалғинишлар замон ўтиши билан янада шиддат билан куч олди. Усмонийлар давридан бошлаб Шом ҳукмронлигини ўз қулига олган Уммавийлар ҳукумати ҳижрий-қамарий 41 йилда расмий равишда исломий жамиятнинг хилофатини ўз қулига олди. Қурайш қабиласи ўртасида Расули Акрам саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг энг буюк душмани Абу Суфиённинг уғли Муовиянинг ҳукумат бошига келиши билан исломий қадриятлар шу даражада ўзгардиким, исломдан фақат ном қолдию бас. Бу ном ҳам Муовия ўлими ва Язиднинг қудрат бошига келиши билан савол остига қарор олди. Чунончи Язид бирданидан барча нарсага мункар бўлди ва шундай эълон қилди: "Ҳеч қандай хабар осмондан келгани йўқ ва ҳеч қандай ваҳий ҳам нозил бўлгани йўқ!"
Язид ўз қудратини мустаҳкамлаш учун қандай бўлмасин Имом Ҳусейн алайҳиссаломдан байъат олишни истарди. Байъат қилиш, пайғамбар ҳақиқий халифасининг дастурларига буйсуниш ва унинг ишларини бажо келтиришда фидокорлик кўрсатиш маъносида эди. Язид каби шахс билан бундай байъат қилиш ҳатто зоҳирий шаклда ва хатарларни бартараф этиш мақсадида ҳам бўлса, Язиднинг фасодлиги қонуний бўлишига имзо қуйиш маъносида эди. Бу байъат бегуноҳ халқни қатл этишда ҳамкорлик қилиш учун ваъда бериш ва ислом динининг обрў-эътиборига путур етказиш эди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом учун бундай байъат қилишнинг имкони йўқ эди. Шунинг учун Язид Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўринларига ўтириш, ўзини ислом оламининг пешвоси ва мусалмонларнинг сиёсий ва диний раҳбари деб танишитиришни хоҳлаганида, Имом алайҳиссалом бундай байъат қилишдан қул тортди. Ҳақиқатан ҳам ул ҳазрат устувор тўриш ва Язид ҳукумати шаръий эмаслигини эълон қилишдан бошқа чоралари йўқ эди.