июл 23, 2016 09:58 Asia/Tashkent

Тожикистонда исломбадбинлик жараёни

                  

 Ўтган дастуримизда исломий наҳзатга қарши Душанбе давлатининг амалга оширган сай-ҳаракатлари, жумладан исломий наҳзат идорасини ёпиш ва ушбу партиянинг масъулларини қулга олиш ва уларнинг фаолиятларини тўхтатиш ўтган 10 йил давомида собиқаси йўқ эди. Милодий 1997 йилда имзоланган шартнома ва миллий ваҳдатни хатарга юзмаюз этиш зимнида ички ва хорижий далилларга эга бўлган исломбадбинлик жараёнининг "кучайиши"-нинг нишонаси ҳисобланади. Бу далиллар исломий наҳзатга бўлган меҳр-муҳаббатнинг ортишидан хавотирга тушиш, рақибни ўртадан йўқ қилиш жиҳатида ИШИД террорчи гуруҳ билан қарши кўраш олиб бориш учун ижод этилган халқаро фазолардан фойдаланиш, Саъудия Арабистони, Америка ва бошқа мамлакатларнинг гижгижлантиришлари каби ички ва хорижий ўзгаришларни ўзига қамраб олади деб эслатиб ўтгандик.   Марказий Осиё минтақасида Тожикистоннинг сратегик нуқтаи назаридан аҳамиятга эга бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо охирги уч унйиллик давомида халқаро ўзгаришларнинг юзага келиши, жумладан совет Иттифоқининг парчаланиши ва Марказий Осиёнинг минтақа ва жаҳон қудратларининг рақобат қилиш арсасига айланаши, Нью-Йоркда рўй берган 11 сентябрь ҳодисалари ва милодий 2001 йилда Афғонистонга қарши Американинг уруш эълон қилиши Тожикистон стратегик аҳамиятга эга бўлишини янада кучайтирди. Тожикистоннинг стратегик аҳамиятга ээга бўлиши қаторида минтақанинг географиясида тожик халқининг ўзига хос маданият ва диний ўзликка эга бўлган тожик халқининг кенг позицияни эгаллаш мавзўси ҳитсобланади. Тожик халқи Марказий Осиё, Афғонистон, Эрон, Покистон, Ҳиндустон, Россия ва бошқа мамлакатлар минтақаларида ҳаёт кечиришади. Аммо тожик халқининг асосий яшаш жойлари Тожикистон мамлакати саналади ва дунёда мусулмон мамлакатлардан бири деб тан олинади. Аммо Марказий Осиё минтақаси 19 асрнинг иккинчи ярмида айниқса 1860 ва 1870-чи йиллар орасида Чор Россиянинг тасарруфига кирди ва ушбу ўзгариш ушбу минтақа, жумладан ҳозирги Тожикистонда ҳоким бўлган маданий, сиёсий ва диний вазъиятида жиддий ўзгаришларнинг вужуждга келиш сабабига айланди. Бу минтақада кенг маданий, ирқий ва ижтимоий ўзгаришларнинг юзага келишига қарамасдан ҳалигача Марказий Осиёда Эрон маданияти муҳим рол уйнайди.  

Тожикистон ислом динига иймон келтириши билан дарий ва форсий тили ва турли илмлар ва маданиятнинг бешигига айланди. Тожикистон милодий 10-чи асрда Сомонийлар сулоласининг бир қисми эди. Сомонийлар сулоласидан кейин Ғазнавийлар, салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, муғул ва темурийлар сулоласи ҳукуматининг бир қисми бўлиб қолди.

Милодий 10-чи асрда ушбу сарзамин Сомонийлар ҳукуматининг маркази эди ва Эрон маданияти ва илмида таърих саҳифаларида мангу қолган ўз таъсири ва муҳим рол уйнаганини мерос қолдирди. Сомонийлар Тожикистон халқининг наздида катта ҳурмат-эҳтиромга эга бўлган ва уларга илҳом бағишловчи сулола саналади. Ҳақиқатан ҳам ушбу сулола Тожикистон маданиятига асос солган сулола саналади. Амир исмоили сомонийнинг ҳайкали энди тожик халқининг миллий символи ва рамзи саналади. Ушбу мамлакатнинг пул бирлиги ҳам Россиянинг рубл бирлигидан сомоний бирлигига ўзгартирилди. Бугунги кунда ҳатто ушбу мамлакат шаҳар,қишлоқ ва хиёбонларининг номлари аста-секинлик билан сомонийлар сулоласининг даврида фаолият олиб борган ва яшаган олим, донишмандлар ва шоирлар номига қуйилмоқда. Сомонийлар сулоласининг форс тили ва адабиётини ҳимоят этиши ва унга диққат-эътибор қаратиши форс тили ва адабиётининг ривожланиши ва куч-қудрат олишининг сабабига айландиким ушбу тил минг йил ушбу сарзаминда тирик қолди. Ҳатто Марказий Осиёнинг Эрон таркибидан чиқиши ва айниқса Совет Иттифоқининг ҳукмронлиги даврида ушбу тилнинг жиддий зарбалар кўришига қарамасдан ҳалигача марказий Осиё мамлакатларида ривож-равнақ топган ва ҳозирги пайтда ишлатиладиган тиллар ўртасида ўзига хос куч-қувват ва устуворликка эгадир.  Таърих давомида Эроннинг буюк донишмандлари, жумладан абу Али Ибн Сино Сомонийлар сулоласининг пойтахти Бухоро шаҳрининг кутубхонасидан фойдаланиб келишди. Эрон адабиёти ва маданиятининг бой ва қадимий мероси ва ҳамда Фирдавсий, Жомий, Саъдий, Ҳофиз ва Рудакий каби форс адабиётининг буюк шахсиятларига нисбатан катта қизиқиш ва аҳамият қаратиш тожик халқининг руҳ ва жонларига жой олган ва форс шеъри ва адабиёти эса Тожикистонда махсус ўринни эгаллайди.  

Милодий 2014 йил июль ойида олинган охирги статистик маълумотларга кўра, Тожикистоннинг жамияти  8 миллион 51 мингу 512 нафарга етган. Тожикистон халқининг аксарияти суннийликдаги ҳанафия мазҳабига тегишлидир. Улар Абу Ҳанифани ўзларининг Имом Аъзами деб билишади. Исмоилия шиалари эса Бадахшон минтақасидаги Помир тоғларида яшайдилар. Шофеий мазҳабига тегишли мусулмонлар ҳам Тожикистонда яшайдилар. Тожикистоннинг аҳли суннатлари аҳли байт ва шиа мазҳабининг имомлари алайҳимсаломлар, айниқса имом Али алайҳиссалом, Имом Ҳумейн алайҳиссалом ва Имом Жаъфар алайҳиссалорм га нисбатан махзсус эътибор қаратишади ва уларнинг аксариятлари имом ризо алайҳиссаломнинг мақбарасини зиёрат қилишни  орзу қилишади.