октябр 23, 2016 15:12 Asia/Tashkent

Хуросон, Рисолат ва Эрон газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, бир аср давомида Американинг базаси бўлмиш Филипин Хитойнинг қизил байрақи томон мойиллик зоҳир этмоқда. Бугун Америка Осиёнинг шарқида Америка томонидан юз ўгириб Хитой томон  юз қаратишга тегишли Дутартанинг янги қарашларни изҳор этиши билан ушбу минтақанинг денгиз стратегик йўлларини 30-дан 50 мингача бўлган ҳарбийлари орқали назорат этишга қодир бўлган ўзининг базасини қулдан кетган деб билмоқда. Бу ўзгаришларнинг ҳаммаси шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Филипин бошқа мамлакатлар, жумладан Вьетнам, Малайзия ва Индонезия билан бирга Хитойнинг жанубидаги денгизда Хитойга қарши ҳудудий масаласидан келиб чиққан ихтилофлар билан гирифтор бўлиб қолишган. Аммо бу тўқнашувлар Пекин ва Манила ўртасидаги алоқаларга оз бўлса ҳам монеа яратгани йўқ. Бу яқин муносабатда бўлиш Осиёнинг шарқидаги икки рақиб, яъни Хитой ва Америка ўртасида янги бир сафнинг вужудга келиши нишонаси ҳисобланади. Бошқа масала шундан иборатким, бу минтақа Америка ва Хитой ўртасида мувозанатни ижод этиш йўлида сиёсий бир воситага айланган.      

                                                                 *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Америка президентлик сайловининг йўналиш масаласи комилан аниқдир. Трамп Американинг президентлик сайловолди рақобатлари саҳнасида ижод этган ўзининг жанжалли ва қупол сўзлашувлари билан ўзи учун кўп душманларни ижод этди. Ноябрь ойида ўтказиладиган президентлик рақобатларида Трампнинг  касб этган энг заиф томони ҳисобланади. Ана шу масала Трамп ва унинг рақиби бўлмиш Хиллари Клинтон ўртасида вужудга келган ихтилофларнинг сабабига айланди. Бошқа томонда ноябрь ойида республика президентлик сайловларида демократлар партиясининг номзади Хиллари Клинтон ҳам Трампга қарши аёллар ва аққалиятни ташкил этувчи мазҳабий номояндаларни гижгижлантириш ва уларнинг райларини ўз манфаатига ҳал этиши билан сайловда ғалаба қозонишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Шундай ҳол билан ишора этиб ўтилганимиздек, Америка президентлик сайловида қурол-яроқ, молиявий сармоялар ва сионистик лобийларнинг роли ушбу мамлакатинг сайловлари ва сиёсий саҳнасини тафсир ва таҳлил этишнинг асосий калити ҳисобланади. Сионистик лобийларниг қуллаб қувватлашишлари ва уларнинг нуфуз қудратларини эътиборга олган ҳолда, Американинг сиёсий фазосида ушбу лобийларнинг фаолият олиб боришининг шоҳидига айланмоқдамиз. Мисол тариқасида келтириш мумкинким, Ойпек лобийси Американинг сенати ва парламент намояндаларида таъсирчан лобийлардан ҳисобланади ҳамда савдо-сотиқ ва иқтисодий ҳавзаларда катта қудратга эга бўлган лобийдир. Ойпек лобийсининг бирлаштирилган  иқтисодий ва сиёсий қудрати Америка Қўшма Штатларининг сиёсий  тақдирини белгилашда ушбу лобийнинг сайъ-ҳаракат қилиши сабабига айланмоқда.   

                                                                    *****

Эрон газетаси шундай ёзади, Венесуэла президенти Каракас ва Теҳрон дастурлари йўлида иқтисодий ва сиёсий алоқаларини кенгайтириш учун Эронга сафар қилди. Эрон ва Венесуэла сиёсий нуқтаи назаридан яқин иқтисодий ва сиёсий шерик ҳисобланишади. Агарчи ушбу икки мамлакатнинг географик чегаралари ўртасида катта масофа бўлсада, аммо Каракас ва Теҳроннинг мустаҳкам алоқалари шундай жиҳатларни ўзига қамраб олганким, ушбу икки мамлакатни дунё ва сиёсий ўзгаришлар ҳамда турли мавзўларда ҳамжиҳат ва ягона қарашга эга бўлишлари билан дўст мамлакатлар зумрасига қарор берган. Чунончи халқаро доираларда Эрондан ҳимоят этиш ва ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракати ташкилоти доирасида Венесуэланинг ҳамжиҳатлик сиёсатлари намоён бўлади. Бинобарин икки мамлакат олий мартабали расмийлари сиёсий маслаҳатлашувларининг давом этиши ушбу алоқаларнинг юқори даражада қарор олиши ва боқий қолишининг кафолати ҳисобанади. Энди эса Венесуэла ўзининг махсус сиёсий мавқеини Лотин Америкаси мамлакатлари ўртасида муҳофазат этган.