13 обон зўравон қудратларга қарши кураш куни
3-Обон куни милодий ҳисоб билан 3-ноябр санаси Эронда жаҳон мустабидларига қарши кураш куни сифатида нишонланади.
13-Обон куни милодий ҳисоб билан 3-ноябр санаси Эронда жаҳон мустабидларига қарши кураш куни сифатида нишонланади.
Эроннинг муносабатлар тақвимида мустабид тузумга ва якка ҳукмронликка қарши қатъийлик билан туриб курашиш бўйича учта ҳодиса қайд этилган. Ҳижрий шамсий ҳисоб билан 13-Обон воқеалари Эроннинг сиёсий тарихида учта даврни ўз ичига қамраб олади. Ҳижрий шамсий 1342 йил ва милодий 1963 йилда Имом Хумайний (ра)нинг Туркияга сургун қилиниши ва исломий инқилобнинг ғалабаси арафасида золим режим томонидан мактаб ўқувчиларини қатли ом қилиниши ва ҳижрий шамсий 1358 йил милодий 1979 йилда Имом Хумайний (ра)нинг издошлари бўлмиш талабалар томонидан Теҳронда Америка Қўшма штатларининг элчихонасини, яъни жосуслик уясини қўлга киритишлари Эрон халқининг яккаҳукмронлик тузумига қарши инқилобий қўзғолонларидаги энг муҳим воқеалар ҳисобланади. Бу ҳам бўлса ҳижрий шамсий йил ҳисобидаги Обон ойининг 13 санасига тўғри келади. Аммо ушбу ҳодисалар учта тарихий даврда рўй берди. Ушбу воқеалар Эроннинг исломий инқилоби тарихида нима учун ва қандай таъсир қолдирди ва доимий ҳаракатларга айланиб қолиши ҳақидаги маълумотларни сизларга тақдим этамиз. Исломий инқилоб ғалабасидан сўнг ҳижрий-шамсий 1358 йилнинг 13-Обон кунида милодий 1979 йилнинг 4-ноябр кунида Эроннинг инқилобчи ёшлари Американинг Эронга қарши душманона ҳаракатларини олиб борувчи ва яширин тарзда Эроннинг ички ишларига аралашадиган Теҳрондаги элчихонасини фош этишди.
Эрон исломий жумурият тарихидаги ушбу 3 та муҳим воқеалардан ҳар бири махсус аҳамиятга эгалар. Шунингучун ушбу 3 ҳодисанинг муштарак жиҳатлари Эрон халқига қарши зўравон қудратлар тузуми душманчиликининг рамзини яққол намоён этади.
Дарҳақиқат, Американинг Теҳрондаги элчихонаси жосуслик марказига айланган эди. Инқилобчи талабаларнинг ушбу ҳаракатлари ва Америка томонидан Эроннинг ички ишларига аралашув фаолиятининг ошкор этилишидан сўнг, Американинг Эронга нисбатан адоват ва хусумат ҳаракатларининг шаклланишига туртки бўлди. Американинг исломий инқилоб ғалабасидан олдинги аралашувларига қарайдиган бўлсак 13-Обон воқеаларининг аҳамияти янада ойдинлашади. Ушбу ўтмиш Американинг Эрон миллати билан золимона муносабатда бўлганлигини кўрсатмоқда. Америка ҳар доим Эронда ҳукмрон бўлиш позицияси билан Эроннинг ички ишларига аралашиб келган ва бир халқнинг тақдири билан ўйнаб келган. Ҳижрий-шамсий 1332 йил Мурдод ойининг 28 кунида милодий 1953 йилда давлат тўнтариши сингари ҳаракатлар ва Эронни капитуляция қилиш ҳамда Эронда Шохнинг зулмига қарши халқнинг эътирозларини сўндириш мақсадида Имом Хумайний (ра)нинг сургун қилиниши Американинг Эрондаги аралашувларининг оқибатлари жумласига киради.
Американинг ўтмишдаги қинғир ишлари шуни кўрсатмоқдаки, Америка давлати ҳар хил баҳоналар, мотив ва сабаблар билан Эронга қарши душманона ҳатти-ҳаракатларни амалга оширди. Американинг бундай душманона ҳаракатлари охир оқибат эски ярага айланиб қолди. Ушбу воқеалар Эрон халқининг кураш олиб бориш тарихида шундай натижага олиб келдики, бу ҳам бўлса Эрон халқининг Америка давлатига нисбатан ишончсизлигига ва нафратланишига сабаб бўлди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг тизими мустабид тузум билан кураш жараёнида янада мустаҳкам шаклланди ва зулмга ҳамда адолатсизликка қарши курашда намунали тарзда ҳаракат қилди. Шунингдек, ушбу ҳаракатлар юксалиш ва такомиллашиш йўлида мунтазам давом этмоқда. Америка Эрон халқини тиз чўктиришни ўйлаб кўп йиллар орзу қилиб юрар эди. Лекин бугунга келиб бошқача тажрибага эга бўлдики, Америка Эрон халқига қарши ҳарбий таҳдид қилиш билан ва санкцияларни жорий этиш билан ёки бўлмаса ўзининг ҳукмронлигини ўтказиш билан инқилоб йўлидан қайтариш йўлидаги ҳаракатлари беҳуда эканлигини билиб олди. Ушбу кўрсаткичлар Эрон халқининг жаҳон мустабиди билан курашдаги мустаҳкам азму қарорини намоён этади.
Эрон Ислом Жумҳурияти ғарб ва шарқ қаршисидаги узоқ йиллар давом этган муқоваматида бўйин эгмади ва тарихнинг жиддий даврларида ҳам Американинг Эронга қарши ташвиқотлари, ғаламизликлари ва фитналари қаршисида Эрон халқи ушбу мустабид тузумларнинг фитналарига ўзларининг мустаҳкам иродалари билан кураш олиб боришди. Амалда шу ҳаракатлар ўз исботини кўрсатдики, жаҳон мустабид тузуми қаршисида қатъиятлик билан туриш бир шиор эмас балки, қадриятларнинг мусаффолиги ва сайқаллашуви бўлиб Эрон халқи бунга ишонади ва ушбу қадриятларга суяниб ҳар қандай иғволарга қарши сабот ва матонат билан барқарор туради.
Эронда Исломий Инқилобнинг ғалаба қозониши, дарвоқи муддатлардан илгари вужудга келтирган Вашингтон давлатининг минтақадаги манфаатларини ҳимоя этувчи ва Шўролар Иттифоқига қарши кураш олиб бориш учун иккита таянч нуқтаси ва сутунига айланган Арабистоннинг иқтисодий қудрати ва Эрон режимининг ҳарбий қудратини буюк муамоларга юзмаюз этди ва Эрондаги диктаторлик режимини буткул илдизидан нобуд бўлишига олиб келди. Бу эса АҚШ ва уни итифоқчилари ва уларнинг манфаатарига катта зарба эди. Шу боисдан, Эрондаги подшолик режимидан ҳимоя этишда, Исломий Инқилобни ғалаба қозониши йўлига тўсиқ яратишга ўриниб келган Америка, Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонишининг биринчи кунларидан бошлаб, Теҳрондаги ўз элчихонасини исломий Инқилобга қарши фитна ва низоълар солиш марказига айлантирди.
Америка шу восита билан ушбу жосуслик уясидан фойдаланиб, дипломатик равишлар парда остида янгича ғалаба қозонган Исломий Инқилоб тузумини мағлубиятга учратиш ва уни кўп муамоларга юзмаюз этиш учун душманона фаолиятларини кучайтирди. Айтиш керакким, Эрон ислом жумҳуриятига қарши АҚШнинг хат ҳаракатлари фақат Теҳронаги Вашингтон давати элчихонасининг нопок ҳаркатлари билан чекланиб қолмайди. Америка шунингдек Эрон исломий тузумига қарши биринчи ҳаракатида, Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этиш ва Америкада жойлашган банкларда Эроннинг мол мулки ва бойикларини музлатишга ўринди ва бошқа томондан, АҚШ-даги эронликларга босим ўтказишни бошлади ва ҳатто дунё сатҳида ҳам Эронга қарши турли хил муаммоларни вужудга келтиришга ўринди.