Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Эрон ва Жумҳурии исломи газеталари
Рисолат газетаси шундай ёзади ҳарбий ва ҳарбий тактик амалиётларда ҳузур топиш учун Хитойнинг самолёт ташувчи биринчи кемасининг тайёр эканлиги Америка Қўшма Штатлари учун бевосита бир паём саналади. Вашингтон охирги йиллар давомида ошкора тарзда Хитой ва ушбу мамлакат атрофларининг хавфсизлигини кескинликларга юзмаюз этишга сайъҳаракат қилиб келди. Глобал Таймз Осиё ва Тинч океани ва дунёнинг бошқа минтақаларида ҳарбий ҳузур топишни кенгайтириш учун Хитойнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари билан бирга ҳарбий тактик амалиётларда ҳузур топиш учун ушбу ўлканинг “Лиаонинг” номли сомалёт ташувчи биринчи кемасининг тайёр эканлигидан хабар берди. Лиаонинг кемасининг ишга тушиши шундай бир ҳолда амалда татбиқ этилмоқдаким, Пекин давлати ўзининг маҳаллий самолёт ташувчи биринчи кемасини ишлаб чиқариш ҳолатида қарор олган. Маҳаллий ушбу кема қаноти ўзгарувчан 10-та самолёт ва шунингдек 24-та “Шинёнг Жи-15” русумли қирувчи самолётни ўзида сиғдириш имкониятларига эгадир. Бу ҳарбий кеманинг ишга тушиши Хитой денгиз флотининг қудратли бўлиши учун катта ривожланиш ҳисобланади. Агарчи Пекин Лиаонинг бўйича аниқ бир дастурга эга бўлишини эълон қилмаган бўлсада, аммо шундай назарга ташланадиким, Америка ва ушбу стратегик ҳавзадаги айрим кичик мамлакатлари билан тортишув ва муноқашаларининг сабабига айланган минтақа, яъни Жанубий Хитой денгизида бу кема ҳузур топишининг шоҳидига айланамиз.
*****
Эрон газетаси шундай келтиради Америка ташқи ишлар вазирлиги шундай фикр баён этади, Уммон расмийлари, Яман ҳавсийларининг ҳайати ва шунингдек Арабистон раҳбарлигида араб коалициясининг намояндалари билан Жон Керрининг олиб борган маслаҳатлашувлари жараёнида шундай келишувга келишдиким, Арабистон ва Ансоруллоҳ ҳаракати паншанба кунидан бошлаб Яманда вақтинчалик оташкесимни барқарор этишади. Арабистоннинг раҳбарлигида араб коалициясининг амалга оширган тажовузларидан 20 ой ўтгани ва ушбу кучларнинг ҳужумлари жараёнида минглаб нафар яманликларнинг ҳалок бўлишларидан кейин Яманда оташкесим келишувини эълон қилиш шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, жорий йилнинг фарвардин ойидан бошлаб оташкесимни барқарор этиш мақсади билан икки томон ўртасида ўтказилган музокараларнинг бир нечита даври Арабистоннинг бўзғинчиликлари туфайли мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлди. БМТ ташкилотининг Ямандаги махсус намояндаси Иброҳим Валад Аш-Шайхнинг ҳузур топиши билан Кувейтда ўтказилган музокараларнинг охирги даври ҳам Арабистон давлати ва шунингдек Яманнинг қочқинда бўлган ва истеъфога чиққан президенти Абду Рабба давлатининг бўзғинчиликлари сабабли аниқ бирон бир натижага эришолмади. Бунга қарамасдан Америка ва Уммон Яманда келишилган охирги келишув икки йил тўқнашувларнинг охирга етиши учун муҳим рол уйнайди деб умидворлик қилишмоқда.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Эрдуғон террористлар фронтини мустаҳкамлашни ҳар қандай қийматга тушмасин таъкидламоқда. Бу Туркия учун бир катта расвочилик саналадиким, Мосел атрофида қулга олинган террористик айрим омиллар Туркия тажовузкор армияси томонидан Мосел ва унинг атрофида халқ муқовимати кучлари ва Ироқ армиясига қарши уруш олиб бориш учун ташкил этилганлари ва ҳаводан Ироқ ер-ҳудудига ташлаганларини очиқ-ойдин эътироф этишмоқда. Бу мақсадларнинг фош этилиши Эрдуғон учун бирон бир кичик обрў-эътиборни ҳам боқий қолдирмайди. Туркиянинг ҳарбий тажовузлари ва Анкаранинг террористларни ошкора ёки махфий тарзда ҳимоят этиши фақат Ироққа тегишли бўлмаган ва бўлмайди, балки асосан Суриянинг ер-ҳудудларида кенг миқёсда Туркиянинг барчатомонлама дахолат этишидир. Ҳалаб ва Моселда террористларнинг оғир мағлубиятларга юзмаюз бўлишлари, айниқса бу масалада Трампнинг ғалаба қозонишидан кейин Вашингтон сиёсатларининг шошилинч тарзда ўзгариши нафақат террористларнинг зарарига якунланди, балки ҳозирги пайтда минтақадаги “террористлар ҳомийлари”-ни ҳам жиддий ва асосий босимлар остига қарор берган.