декабр 04, 2016 14:56 Asia/Tashkent

Жавон, Рисолат ва Мардум Солори газеталари

Жавон газетаси Америка сенатида Эронга қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларни тасдиқлаш ва Америка томонидан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этилиши ҳақида шундай ёзади, шунга эътибор қаратиш лозимким, Американинг охирги сайъ-ҳаракатлари Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг руҳига ҳам хилофдир ва унга асосан бундай хатти-ҳаракатларга давлат ҳам ўзидан муносиб аксуламал кўрсатиши лозим. Бу ҳам бўлса биринчи навбатда америкаликлар томонидан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этишларини халқаро ҳуқуқ қонунлари ва Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг бандларига асосланиб бир ҳужжат тайёрлаб бир баённомада эълон қилиши лозим, иккинчиси  Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этиш ҳужжатларини далил ва фактлар билан 5+1 мамлакатларининг ташқи ишлар вазирларига жўнатиб, ушбу масалаларга жавоб беришлари ва уларнинг ҳуқуқий ва керакли муносибат қилишларини сўраш лозим. Учинчи масала шундан иборатким, Эроннинг дипломатик идоралари расмий бир талабда БМТ ташкилоти бош котибидан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этишини таҳлил этиш йўлида бир комитетни ташкил этиши  ёки ҳеч бўлмаса  мавзўни халқаро суд идорасига етказиши лозим. Тўртинчи масала эса шундан иборатким, Америка томонидан ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакатларнинг йиғилиши ёки Хитой ва Россия вазирлари билан муносибатларни кенгайтириш каби воситаларни ишга солиб “Баржом дастурини поймол этиши”-ни ва “Баржом дастурининг руҳи” ва “ҳусни ниятларининг асли” билан тезкари хатти-ҳаракатларини исботлаш амалда татбиқ этилиши мумкинким, бу имкониятлар ҳали фойдалангани йўқ.

                                                               *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, ҳақиқат шундан иборатким, Туркия кундан кунга Европа Иттифоқидан узоқлашмоқда. Халқаро масалалар бўйича кўп таҳлилчи ва мутахассислар ушбу ҳақиқатга диққат-эътибор қаратишмоқда. Бу ўртада Европа Иттифоқига қушилиш ўрнига Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қушилиш учун Туркиянинг тайёр эканлиги ҳақида Ражаб Тайиб Эрдуғон томонидан баён этган охирги изҳоротини турли зовиялардан таҳлил этиш мумкин. Эрдуғоннинг ушбу изҳороти Туркияда Нато ташкилотининг бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашуви арафасида баён этилди. Европа Иттифоқининг 21 аъзоси Нато ташкилотига аъзо бўлишларини эътиборга олган ҳолда, Эрдуғон ўз мамлакати Шарққа қушилади деб таҳдид солиши билан Нато ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларни бир вақтнинг ўзида Анкара баробарида ўз сиёсатларини ўзгартиришга ундашга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Шу ҳол билан шундай назарга ташланадиким, Эрдуғон бу уйинни давом эттиришда керакли энергия ва куч-қудратга эга эмас. Бир томондан Европа Иттифоқида экстремистик ва миллатчи гуруҳларнинг куч-қудрат олишлари ва бошқа томондан Туркиянинг Европа Иттифоқига қушилишида катта хатар борлигининг ортиши Европа Иттифоқи мамлакатларига Туркиянинг аъзо бўлиши учун ёруғ бир истиқбол йўқлиги сабабига айланган.    

                                                                       *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Америка президентлик сайловида Дональд Трампнинг ғалаба қозонишидан икки ҳафта ўтмоқда ва 5 ой олдин англияликлар ҳам Европа Иттифоқидан ажралиб чиқишларига рай берган эдилар.  Аммо ўтказилган ижтимоий сўровлар  шуни кўрсатмоқдаким, президентликка номзад бўлган экстремист унчи ва Австрияда муҳожират қилишга қарши бўлган номзад Норбер  Хафер ўзининг келаси рақиби Александр Ван Дер Беллен номи билан маълум номзад билан кескин рақобат олиб бормоқда. Агарчи Австрияда президентлик бир ташрифотий вазифа бўлсада, аммо Хафернинг ғалаба қозониши Франция, Германия ва Голландия каби мамлакатларда келаси йилда рақобатларга кирадиган Европадаги экстремист унчи партиялар учун муҳим бир ҳодиса ҳисобланиши мумкин.