Генетиклар лимон қандай қилиб нордон бўлиб қолишини тушунтирди
(last modified Wed, 27 Feb 2019 11:45:07 GMT )
феврал 27, 2019 16:45 Asia/Tashkent
  • Генетиклар лимон қандай қилиб нордон бўлиб қолишини тушунтирди

Генетиклар лимон қандай қилиб нордон бўлиб қолишини тушунтирди

Нидерландия ва АҚШнинг молекуляр биологлари лимон ва бошқа цитрус меваларда кислоталарни «сиқиб чиқарадиган» механизмни топди ва нега улар мандарин ва бошқа ширин меваларда деярли йўқ эканини аниқлади. «Цитрус меваларнинг нордон таъми уларнинг ҳужайрасидаги вакуола билан боғлиқ. Вакуола мева ҳужайраларда турли хил ўткир таркибли моддалар билан «сиқиб чиқарилади», — дейди Амстердам университети вакили Памела Страззер.

Апельсин, лимон ва мандарин каби цитрус меваларнинг асл ватани Хитой ҳисобланади. Бундан икки минг йил аввал Хитойда цитрус меваларга алоҳида ишлов берила бошланган. Уларнинг дастлабки кўриниши ҳисобланган аччиқ апельсинлар ва ёввойи цитронлар ҳозирда ҳам Ҳиндистонда ва Ҳимолай тоғларининг баъзи бурчакларида ўсади.

Тарихчиларнинг фикрига кўра, Ғарб цивилизацияси шарқнинг бу мевалари билан Искандар Зулқарнайн юришлари даврида танишган. Цитрус меваларни ва уларнинг дарахтларини хушбўй ҳиди ва шифобахш хусусиятлари учунгина қадрлайдиган Хитойдан фарқли ўлароқ Ўртаер денгизи аҳолиси уларни мева сифатида истеъмол қила бошлаган.

Бу меваларнинг «Ўртаер денгизи» нави ўз ўрнида Хитойдаги шу турдаги мевалардан нордон таъмнинг йўқлиги билан фарқ қилади.Страззер ва унинг ҳамкасблари цитрусларга умуман алоқаси йўқ бўлган бошқа бир ўсимликни ўрганаётганда нордон таъм сирини очган. Олимлар петуна япроқларининг ранги бошқа бир нечта ДНК сегментлари фаолиятини «олиб борадиган» PH1-PH7 махсус ген оиласи мутациясига эга бўлишига боғлиқ эканлигини аниқлаган.

Рангларининг ўзгариши, ўз навбатида, PH1 ва PH5 нинг мутацияси билан боғлиқ. Бу гул ҳужайраларининг вакуоласига катта миқдордаги кислота йиғилишига сабаб бўлади. Улар АN1 генининг иши билан боғлиқ бўлгани сабаб, мандариннинг таъми ширин бўлади.PH1-PH5 ва АN1 генлари мевалар таркибида қанчалик юқори бўлса, лимон ва бошқа цитрус мева шунчалик нордон бўлади. Қанчалик кам бўлса, меванинг таъми ширин бўлади.Олимларнинг аниқлашича, АN1 гени вакуоладаги нордон таъм ишлаб чиқариш функциясини «ўчириб қўяди».

Ёрлиқ