«Прогресс» космик кемаси 4 июнда Тинч океанига туширилади
июн 04, 2019 13:29 Asia/Tashkent
«ТАСС» хабарига кўра, халқаро космик станциянинг «Прогресс МС-10» юк космик кемасининг ажралиши 4 июнга режалаштирилмоқда. Шу куни кеманинг атмосферада ёнмаган қисми Тинч океанига чўктирилади.
«Эхо Москви»нинг ёзишича, ушбу юк кемаси ноябрь ойида Халқаро космик станцияга 2,5 тонна юк етказган ва ярим йилни орбитада ўтказган эди. Кема Москва вақти билан соат 11:40 да қайтарилади. Тахминан 3 соатдан кейин у атмосфера қуюқ қатламига киради ва қисман ёнади. Унинг қолдиқлари эса Тинч океанининг кемалар қатнамайдиган қисмига тушади.
Ёрлиқ