Олимлар Марсдан Ерга янги вируслар олиб кирилиши мумкинлигидан огоҳлантиришди
(last modified Mon, 11 May 2020 14:07:35 GMT )
май 11, 2020 19:07 Asia/Tashkent
  • Олимлар Марсдан Ерга янги вируслар олиб кирилиши мумкинлигидан огоҳлантиришди

Мутахассислар келажакда фазогирлар Марсга парвоздан кейин карантиндан ўтишлари кераклигини айтишмоқда. Уларнинг фикрича, йўқса Қизил сайёрадан Ерга янги вируслар олиб кирилиши мумкин.

Стэнфорд университети профессори Скотт Хаббарднинг таъкидлашича, Марсдаги тупроқ жинслари билан бирга Ерга янги вируслар олиб кирилиши мумкин.

Унинг айтишича, бошқа сайёрадан Ерга вируслар тупроқ, фазовий кемалар ҳамда фазогирларнинг ўзлари билан тушишига йўл қўймаслик учун муайян йўриқномалар ишлаб чиқилиши лозим.

“Барча тизимлар кимёвий тозалаш ва иссиқлик билан стериллашдан ўтиши керак. Намуналар сақланган пробиркаларга худди уларда Эбола вируси бордек ишлов берилиши лозим”, деб айтган олим.

Хаббарднинг таъкидлашича, Марсдан қайтган фазогирлар Ойга илк қадам қўйган фазогирлар каби карантиндан ўтишлари лозим.

Шу билан бирга олим Қизил сайёра сиртидан олинган жинслар билан бирга сайёрамизга вируслар олиб кирилиши эҳтимоли озлигини таъкидлаб ўтган. 

Маълумотларга кўра, NASA тахминан 2035 йилда Марсга фазогирлар юборишни режалаштирмоқда.