Олимлар коронавируснинг организмдаги узоқ йиллик асоратларидан огоҳлантирди
(last modified Mon, 29 Jun 2020 04:54:53 GMT )
июн 29, 2020 09:54 Asia/Tashkent
  • Олимлар коронавируснинг организмдаги узоқ йиллик асоратларидан огоҳлантирди

Коронавируснинг фақат нафас олиш органларига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги дастлабки хулосалар нотўғри бўлиб чиқди.

Reutersга кўра, .АҚШдаги турли тадқиқот марказлари олимлари касаллик инсоннинг бутун организмига таъсир кўрсатиши ва салбий оқибатлар яна узоқ йил сақланиб қолинишини маълум қилмоқда. 

Калифорнияда La Jolla институтидан бўлган Эрик Топол исмли кардиологнинг сўзларига кўра, коронавирус юракка, буйрак ва жигарга таъсир кўрсатади. «Биз дастлаб бу респиратор касаллик бўлса керак деган фикрда эдик. Ҳатто ўпкаларнинг яллиғланиши — фақатгина биринчи босқич эканлигини ўйлаб ҳам кўрмаганмиз», — дейди у. Тополнинг сўзларига кўра, касалликнинг салбий оқибатлари қон ивишининг ёмонлашуви, кучли бош оғриғи ва бош айланиши бўлиши мумкин.

Чикаголик кардиолог Садия Хоннинг қайд этишича, коронавируснинг салбий оқибатлари олимлар учун сюрпризга айланган. Унинг сўзларига кўра, шифокорларни дастлаб сурункали касалликка эга инсонлар COVID-19’ни қандай бошдан кечириш, уларнинг қайта оёққа туриш жараёни қизиқтирган. «Кўпчилик чарчоқдан, ҳансираб қолишдан шикоят қилмоқда. Уларда бу каби асоратлар яна қанча давом этишини айтиш қийин», — дейди Америка касалликлар назорати маркази раҳбарининг ўринбосари Жей Батлер.

Маълумотларга кўра, коронавирус инсон организмида 2—3 ҳафта бўлишига қарамай, 10 фоиз ҳолатларда касаллик белгилари тест натижаси салбий бўлганда ҳам кузатилмоқда. Гап, хусусан, таъм ва ҳид билиш ҳиссининг йўқолиши ҳақида кетмоқда.

Аввалроқ олимлар ПЗР тестлари салбий натижа кўрсатса ҳам коронавирус оқибатида вафот этаётганлар ҳақида маълум қилганди.