Коронавирус фаоллигини сўндирувчи дамлама номи маълум бўлди
(last modified Mon, 23 Nov 2020 09:37:33 GMT )
ноябр 23, 2020 14:37 Asia/Tashkent
  • Коронавирус фаоллигини сўндирувчи дамлама номи маълум бўлди

Германиялик олимлар маврак ва перилладан тайёрланган чой коронавирус фаоллигини сўндиришга қодир эканлигини аниқлади. Бу борадаги тегишли тадқиқот натижалари Biorxiv порталига жойлаштирилган.

Эссен университет клиникасининг вирусология институтидан бўлган бир гуруҳ мутахассислар маврак, перилла ва кашничдан тайёрланган дамламали чой ёрдамида коронавирус инфекциясининг ҳужайрасини инкубация қилиб кўрди.

Аввалига улар дамламани қайнатган, шундан сўнг 60 даражали сув ёрдамида икки соат ёрдамида совитиб, ўсимликлар таркибидаги моддаларнинг максимал даражада чойга чиқишини таъминлаган.

Тадқиқот давомида перилла ва мавракнинг қисқа муддатли таъсири ҳам коронавирус фаоллигини сўндириши аниқланган. Натижада ҳужайраларга 30 дақиқа давомида ишлов берилиши билан кузатилган.

Шу билан бирга, даволовчи эффектга умумий вирусга қарши эффект сабаб эришилмаган, чунки айнан шу дамламалар оддий герпес вирусига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаган.

Вирусологлар бу каби чойлардан коронавирус инфекциясининг профилактикаси доирасида қабул қилиш мумкин деган хулосага келган, бироқ ушбу маълумотга ҳали бошқа мутахассислар ҳам баҳо бериши лозим.

Аввалроқ олимлар инсон организми иммун тизимининг коронавирусга қарши хавфли реакциясини аниқлаган эди.

Ёрлиқ