Moderna компанияси коронавирусга қарши вакцинаси 100 фоиз самарадорлик кўрсатганлигини маълум қилди
(last modified Tue, 01 Dec 2020 06:28:42 GMT )
декабр 01, 2020 11:28 Asia/Tashkent
  • Moderna компанияси коронавирусга қарши вакцинаси 100 фоиз самарадорлик кўрсатганлигини маълум қилди

Moderna раҳбари Стефан Банселнинг таъкидлашича, компания харидор давлатлардан бир доза вакцина учун 25 доллардан 37 долларгача сўрайди.

АҚШнинг Moderna компанияси ишлаб чиққан mRNA-1273 коронавирусга қарши вакцинаси касалликнинг оғир шаклида 100 фоиз самарадорлик кўрсатди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинмоқда.

Хабарда айтилишича, қолган ҳолатларда вакцинанинг самарадорлиги 94,1 фоизни ташкил этган.

 Компания аввалроқ ўз вакцинаси нархини маълум қилганди.

 Moderna раҳбари Стефан Банселнинг таъкидлашича, компания харидор давлатлардан бир доза вакцина учун 25 доллардан 37 долларгача сўрайди.

 16 ноябрда Moderna коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакцинаси 30 минг киши иштирокида синовларнинг 3-босқичидан ўтгани ва 94,5 фоизлик самарадорлик кўрсатганини хабар қилганди.

Ёрлиқ