Астрономлар коинотда минглаб сирли объектларни аниқлади
Астрономлар ASKAP радиотелескоплар комплекси ёрдамида космосда фанга маълум бирор объектга ўхшамайдиган ғайриоддий радионурланиш ҳалқаларини аниқлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
2019 йилнинг охирида Коинотнинг эволюцион харитаси (EMU)ни тузиш мақсадида маълумотларни йиққан ASKAP учта ғайриоддий ҳалқасимон объектларга дуч келган. У улар самода худди космик тутун ҳалқаси каби осилиб турганига гувоҳ бўлган.
Астрономлар уларни «ғайриоддий радиоҳалқалар» деб атамоқда.
Аввалига олимлар буни дастурий таъминотдаги хатоликлар сабаб юзага келган деб ҳисоблаган, бироқ бошқа радиотелескоплар уларнинг ҳақиқатда борлигини тасдиқлаган. Объектларни фақат радиотўлқинлар орқали кўриш мумкин ва рентген, оптик ёки инфрақизил диапазонда аниқлашнинг иложи йўқ.
EMU лойиҳасининг тадқиқотчилари ASKAP’даги барча маълумотларни текшириб чиқиб, бу каби радиоҳалқалардан яна мингга яқини борлигини аниқлаган. Ҳозирча олимлар ушбу объектларгача бўлган масофа, уларнинг ўлчамлари ва келиб чиқиш эҳтимоллиги тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас.
Ишчи версияга кўра, ғайриоддий радиоҳалқалар — бу узоқ галактикаларда содир бўлган портлашлар, тезкор радиочақнашлар ёки нейтрон юлдузларнинг қора туйнук билан тўқнашуви оқибатида пайдо бўлган тўлқин зарбалари бўлиши мумкин.
Айни вақтда бутун дунё бўйлаб ушбу радиоҳалқаларни кузатишни давом эттиришга ёрдам берадиган радиотелескоплар қидирилмоқда.