Саратон касаллиги ҳақида умид бахш этувчи 6 илмий факт
Саратон, эҳтимол, энг қўрқинчли касалликлардан биридир. Аммо бу даҳшатли касалликка чалинганларга ҳақиқатан ҳам далда берувчи яхши янгиликлар бор. Барчага умид бахш этадиган бир қанча илмий фактлар билан танишинг.
Саратон туфайли ўлим ҳолати 30 йил ичида 23 фоизга камайди
Дунёда саратон касаллиги туфайли ўлим ҳолатларининг энг юқори кўрсаткичи 1991 йилда қайд этилган: 10 минг кишидан 215 нафари вафот этган. Ўшандан бери ушбу кўрсаткич барқарор равишда пасайиб бормоқда (гарчи биз хоҳлаган даражада тез бўлмаса ҳам) ва 2012 йилга келиб ушбу кўрсаткич деярли чорак қисмга – 23 фоизга камайди.
Тахминан, 30 фоиз ҳолларда саратон касаллигининг олдини олиш мумкин
Афсуски, касалликдан 100 фоиз ҳимояланиб бўлмайди, аммо турмуш тарзини ўзгартириш орқали саратон касаллигига ҳеч қачон чалинмаслик эҳтимолини 30 фоизга ошириш мумкин. Соғлом овқатланиш, мунтазам жисмоний машқлар, чекиш ёки спиртли ичимликларни чеклаш, терини ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилиш — буларнинг барчаси касалликнинг ривожланиш хавфини деярли учдан бир қисмга камайтиради.
Болаларнинг саратондан вафот этиши ҳар йили 2 фоизга камаймоқда
2003 йилдан 2012 йилгача 0 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ўртасида саратон ўлими ҳар йили 2 фоизга камаймоқда. Шунингдек, катталарда бу кўрсаткич ҳар йили эркаклар учун 1,8 фоизга, аёллар учун 1,4 фоизга камайишда давом этмоқда.
Касалликка чалинганларнинг умр кўриш даражаси 6 йил ичида 69 фоизга ошди
Яшаб қолиш эҳтимоли — бу беморнинг ташхис қўйилгандан кейин камида 5 йил яшаши эҳтимолини кўрсатадиган жуда муҳим прогноз. 2005 йилдан 2011 йилгача бўлган олти йил давомида саратоннинг барча турлари бўйича ушбу кўрсаткич 69 фоизга ўсди.
Кўкрак бези саратонининг дастлабки босқичида соғайиш эҳтимоли 100 фозига тенг
Агар кўкрак бези саратони эрта аниқланса, бемор деярли 100 фоиз соғайиб кетиши эҳтимоли бор. Бунинг учун эса мунтазам равишда маммолог текширувидан ўтиш, ўз-ўзини диагностика қилиш ва 50 ёшдан кейин камида икки йилда бир марта мамография қилиш жуда муҳимдир.
Саратон касаллигига чалинган болаларнинг тузалиш эҳтимоли 80 фоиздан юқори
Сўнгги 50 йил ичида саратон касаллигига чалинган болаларнинг ҳаёт даражаси тўртдан бирга ошиб, 83 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, лейкемия билан оғриган болаларда бу кўрсаткич янада юқори — 85 фоизга тенг.