Алтсгеймер касаллиги (биринчи қисм)
(last modified Sat, 13 Nov 2021 10:38:15 GMT )
ноябр 13, 2021 15:38 Asia/Tashkent
  • Алтсгеймер касаллиги (биринчи қисм)

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, дунёда ҳар 3 сонияда бир киши Алтсгеймер билан касалланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, дунёда ҳар 3 сонияда бир киши Алтсгеймер билан касалланади. Ҳозирги вақтда дунё бўйлаб Алтсгеймер касаллигига 50 миллиондан ортиқ одам чалинган. Бу рақам 2030 йилга бориб 65 миллиондан ошади. Қизиғи шундаки, агар касаллик бир йил олдинроқ аниқланса, Алтсгеймердан келиб чиқадиган ногиронлик 5 йилга қисқариши мумкин. Шундай экан, ушбу касаллик, унинг сабаблари ва олдини олиш ва даволаш усуллари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун дастурнинг давомида бизга қўшилинг.

 

 

Алтсгеймер касаллиги - деманснинг энг кенг тарқалган тури бўлиб, у аста-секин бошланади ва давом этади. Бу касаллик аста-секин хотира ва бошқа ақлий қобилиятлар, масалан, фикрлаш, фикрни асослаш ва мулоҳаза юритишга таъсир қилади ва инсоннинг ҳаётдаги кундалик вазифаларини бажаришини қийинлаштиради. Деманс (когнитив ва хотира бузилишлари) туфайли секин ва босқичма-босқич жараёнда бош миянинг функциялари бузилади ва йўқ қилинади. Бунда хотиранинг сусайиши одамнинг шифокорга мурожаат қилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, фикрлаш, нутқ, мулоҳаза юритиш, фикрни асослаш ва идрок этиш каби бир қанча когнитив  соҳаларда нуқсонлар кузатилади.

Алтсгеймер касаллигида амилоид плиталари деб аталадиган протеин конлари касалликка чалинган одамларнинг гиппокампидаги (хотираси) ҳужайраларида ҳосил бўлади. Бу плиталар нафақат нерв ҳужайралари орасидаги алоқани тўсиб қўяди, балки улар атрофидаги ҳужайраларни ҳам йўқ қилади. Миянинг нерв ҳужайраларида амилоид тиқини билан бир қаторда нейрофибриляр чигаллар деб аталадиган бошқа мураккаб бўлаклар ҳам ҳосил бўлади. Ушбу бирикманинг кўпайиши ва ўсиши мия ҳужайраларининг йўқ қилинишига олиб келади. Нерв ҳужайралари орасидаги хабарларни олиб юрувчи баъзи кимёвий моддалар даражасининг пасайиши ҳам ҳужайралар алоқани йўқотишига олиб келади. Буларнинг барчаси мия қисқариши ва мия атрофияси * сабаб бўлади.

 

Касалликни шифокорга ташриф буюриш ва беморнинг касаллик тарихини текшириш ва баъзи жисмоний-психологик текширувлар ва компютер томографияси, мия МРИ, мия сканерлаши, орқа мия суюқлиги тести ёки психологик тестларни ўтказиш орқали аниқлаш мумкин. Бироқ, касалликнинг аниқ хавф омиллари маълум эмас. Аммо олиб борилган тадқиқотларда 65 ёшдан ошган ёш, оила тарихи, инсулт, оғир бош травмасı, коронар артерия касаллиги, ақлий фаолиятнинг етишмаслиги, витаминлар ва фолий кислотаси етишмаслиги, жисмоний фаоллик етишмаслиги, ижтимоий ва руҳий депрессия - турмуш ўртоғининг ўлими ва пенсия, юқори қон холестерини, чекиш, атроф-муҳитдаги токсинлар ва бошқалар бу касалликни келтириб чиқариши мумкин.

Қуйида биз Алтсгеймер касаллигининг инсонга таъсирини муҳокама қиламиз. Ушбу касалликдаги мия шикастланиши жараёни одатда қисқа муддатли хотирадан бошланади. Кейинчалик, миянинг турли қисмларига ҳужум қилиб, когнитив бузилишлар, ҳарактер бузилишлари ва хатти-ҳаракатлардаги нуқсонлар каби турли хил белгиларнинг кенг доираси ривожланади. Хотиранинг заифлиги ва нарсаларни унутиш, тилнинг бузилиши (сўзларни ифодалаш ёки тушунишдаги нуқсонлар), фикрлашнинг бузилиши (алжираш ва бошқалар), таҳлил ва фикр юрита олмаслик, вақт ва жойни йўналтириш ва билишнинг бузилиши, қарор қабул қилиш ва муаммоларни ҳал қилишдаги нуқсонлар, янги нарсаларни ўргана олмаслик, эътибор ва фикни жамлашни пасайиши, ўқиш ва ёзиш ва ҳисоблашнинг бузилиши когнитив бузилишларнинг таъсиридир.

 

Руҳий бузилишларининг оқибатлари шунингдек, кайфиятнинг ўзгариши ва ташвиш, қўрқув, изтироб,  ўтмишдаги завқ ва қизиқишларни йўқотиш туфайли тушкунлик, ҳис-туйғуларнинг аста-секин йўқолиши, скептицизм, пессимизм ва ишончсизлик, уйқусизлик ва уйқу бузилиши, тўсатдан ва асоссиз кулиш ва йиғлашни ўз ичига олади.

Шунингдек, тартибсиз ва олдиндан айтиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлар, нотинч, мақсадсиз санғиш ёки бефарқлик ва ҳаракацизлик, сарсон-саргардонлик ва уйдан чиқиб кетиш ва адашиб қолиш, тажовузкорлик ва тажовузкор хатти-ҳаракатлар, ўжарлик ва қаршилик, ғамхўрлик қилувчига кучли қарамлик, қуёш ботганда безовталикнинг кучайиши, обсесиф хатти-ҳаракатларнинг пайдо бўлиши, хатти-ҳаракатнинг такрорланиши ёки иборанинг такрорий ифодаси ва бошқалар бу касалликдаги хатти-ҳаракатларнинг бузилиши белгиларидир. Аста-секин шахсиятнинг ўзгариши, нарсаларни ёки озиқ-овқат маҳсулотларини яшириш ва сақлаш, жисмоний мувозанат ва ҳаракат қобилиятларини йўқотиш, юриш, овқатланиш, кийиниш, чўмилиш ўртасидаги мувофиқлашувнинг бузилиши ва нотўғри хатти-ҳаракатлар - бу содир бўлиши мумкин бўлган ўзига хос хулқ-атвор бузилишлари ушбу турдаги беморларда учрайди.

 

Алтсгеймер касаллиги прогрессив ва дегенератив касалликдир. Шунинг учун, аста-секин ва босқичлар орқали мия ҳалокат томон боради. Кейинчалик оғирроқ клиник белгилар ва янада жиддий хатти-ҳаракатлар ва когнитив бузилишлар кузатилади. Аломатлар турининг пайдо бўлиши ва шаклланиши индивидуал фарқлар ва шахснинг ўтмиши ва ҳатто жинснинг тури ҳам рол ўйнайди. Касалликнинг давомийлиги 3 йилдан 20 йилгача ўзгариб туради, лекин ўртача 5 дан 10 йилгача давом этади. Ушбу касаллик уч босқичдан иборат. Дастлабки босқичларда касалликнинг белгилари аста-секин пайдо бўлади. Шунинг учун касалликнинг ушбу босқичининг бошланишининг аниқ вақтини аниқлаб бўлмайди. Қисқа муддатли хотира бузилиши (яқинда нима ўрганилган ёки содир бўлган, яқинда содир бўлган воқеаларни эслаб қола олмаслик), нутқнинг бузилиши, вақтни беҳуда ўтказиш, ҳатто таниш жойларда ва маҳаллаларда адашиб қолиш, оддий танлов ва қарорлар қабул қилишда қийинчилик, мотивация ва ишларни бажаришга қизиқишнинг пасайиши, депрессия ва ҳатто ғазаб (тажовуз), одатий фаолият ва дам олишга қизиқишнинг пасайиши одатда дастлабки босқичларда содир бўлади.

Ўрта босқичда касаллик белгилари шунчалик аниқ бўладики, улар беморнинг ижтимоий ҳаётига, ишига ва кундалик фаолиятига таъсир қилади. Масалан, бемор одам жуда унутувчан бўлиб қолади. Оддий сўзларни, одамларнинг исмларини, объектлар ва ибораларни топиши қийин. Уйда оддий кундалик ишларни бажара олмайди. Шахсий гигиена учун чўмилиш ва кийиниш учун ёрдамга муҳтож. Айланиб юради ва осонгина йўқолади. Ҳеч қандай сабабсиз ташвиш ва қўрқув, ғазаб ва скептицизм каби хатти-ҳаракатлар ва кайфият ўзгаришлари содир бўлади. Мавжуд бўлмаган нарсаларни ва товушларни кўради ёки эшитади. У ишларни бажаришда бошқаларнинг ёрдамига муҳтож ва уларга қарам бўлиб қолади.

 

Мураккаб босқичда бемор бутунлай бошқаларга қарам бўлиб қолади ва одатда овқатланишда қийинчиликларга дуч келади. Таниш одамлар ва нарсаларни билмайди. Қийналиб гапиради ва нима демоқчи эканлигини ифодалайди. У эшитган, кўрган ва содир бўлаётган нарсаларни деярли тушунмайди. Ҳатто жуда таниш муҳитда ҳам (масалан, уй) ўз йўлини топа олмайди. У қийинчилик билан юради. У беихтиёр ҳожатини чиқаради ва бу борада ўзини назорат қила олмайди. У ўзини нотўғри тутади. Одатда у кўп вақтини ётоқда ёки стулда ўтказади.

Алтсгеймер касаллиги симптомларини даволашда кенг тарқалган дорилар иккита умумий тоифага бўлинади: Алтсгеймер касаллигидан келиб чиққан когнитив бузилишларни даволаш ва Алтсгеймер касаллигидан келиб чиққан хулқ-атвор бузилишларини даволаш . Ушбу касалликда эрта ташхис қўйиш жуда муҳимдир. Касалликнинг эрта ташхиси ва эрта босқичларида самарали бўлиши мумкин бўлган аралашувлар ва даволаш дастурлари мавжуд. Ушбу аралашувларнинг баъзилари тезроқ қўлланилса, анча самарали бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда деменсия белгилари (когнитив ва хотира бузилиши) бўлган жамоаларда яшовчи одамларнинг катта гуруҳида бузилиш мавжудлиги сабабли касалликни аниқлаш қийин.

Ташхисни кечиктириш даволанишга сезиларли таъсир кўрсатади, "йўқолган вақт" даволаш оралиғини яратади. Натижада, уларнинг маълумот, даволаниш, парвариш ва қўллаб-қувватлаш хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланади. Бу Алтсгеймер касаллигига чалинганлардан тортиб, оилалар, ғамхўрлик қилувчилар, жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимларигача бўлган барча иштирокчилар учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.

 

Бутунжаҳон Алтсгеймер ассоциацияси (2011) маълумотларига кўра, деманс билан оғриган одамларнинг учдан икки қисмидан кўпроғига ташхис қўйилмайди. Юқори даромадли мамлакатларда бу касалликка чалинган одамларнинг атиги 20 дан 50 фоизигача қисми деменсия (когнитив ва хотира бузилиши) ташхиси қўйилади. Кам даромадли мамлакатларда эса бу фоиз анча паст. Мисол учун, Ҳиндистонда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, деманс (когнитив ва хотира бузилиши) бўлган одамларнинг 90 фоизи жамиятда ташхиссиз яшайди. Ташхиснинг йўқлиги туфайли деменсия (когнитив ва хотира бузилиши)дан келиб чиққан унутувчанликни қарилик билан боғлаш каби нотўғри тушунчаларни кучайтиради. Бу тушунча ҳеч нарса қилиб бўлмайди деган нотўғри фикрни давом эттиради. Бундан фарқли ўлароқ, янги ҳисоботлар шуни кўрсатадики, терапевтик тадбирлар касалликнинг дастлабки босқичларида айниқса самарали. Касалликнинг дастлабки босқичида бўлган одамлар учун дори-дармонлар ва психологик аралашувлар когнитив бузилишларни яхшилаш, индивидуал мустақилликни сақлаб қолиш ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Боқувчилар (қўллаб-қувватлаш гуруҳлари) учун маслаҳат сеансларини кайфиятни яхшилаши ва парвариш қилишдаги стрессни камайтириши мумкин, бошқа томондан, улар қарамоғидаги беморларни касалхонага ётқизишни ёки қариялар уйларига ўтказишни кечиктириши мумкин.