Табиатнинг энг гўзал манзаралари(1)
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i16420-Табиатнинг_энг_гўзал_манзаралари(1)
Ўзининг ажойиб таровати, гўзал манзараси билан кишини ўзига жалб этадиган ажойиб тоғли маконлар, улкан чўл ва биёбонлар, улуғвор жойлар… Буларнинг барчаси кишини ҳайратга солиши аниқ. Уларнинг чекcизлигидан инсон ўзини жуда кичик бир заррадек ҳис этади…
(last modified 2018-08-22T13:20:08+00:00 )
март 27, 2017 09:15 Asia/Tashkent
  • Табиатнинг энг гўзал манзаралари
    Табиатнинг энг гўзал манзаралари

Ўзининг ажойиб таровати, гўзал манзараси билан кишини ўзига жалб этадиган ажойиб тоғли маконлар, улкан чўл ва биёбонлар, улуғвор жойлар… Буларнинг барчаси кишини ҳайратга солиши аниқ. Уларнинг чекcизлигидан инсон ўзини жуда кичик бир заррадек ҳис этади…

Бундай жойларда инсон ўзининг барча муаммо ва ташвишларини, уни қийнаётган кечинмаларини батамом унутад. Юрагига бир зум қулоқ тутади. Ўз-ўзини тинглай бошлайди…

Сизга намойиш этмоқчи бўлган масканларимиз ана шундай сокин ва ўзининг сержилолиги билан сизнинг кўнглингизга йўл топа оладиган жойлардир. Ишонинг, бу жойларда гўёки вақт ҳам тўхтаб қолгандек…

 

Пик-Дистрикт, Буюк Британия. (Сурат:Ken Hircock/flickr.com)

Image Caption

 

Пик-Дистрикт марказий ва шимолий Англиядаги Пеннин тоғларининг жанубий қисмидаги энг машҳур жойдир.  Пик-Дистрикт қисман Дербишир графлигида жойлашган бўлиб, тепаликлар довонлар ва чексиз ботқоқликлардан иборат гўзал жойдир.

Image Caption

 

Бу ер пиёда сайр қилишни, велосипеда учишни яхши кўрадиган инсонлар учун энг яхши жойдир. Маскан энг узун сайёҳлик қатнов йўли бўлиб, саёҳат 431 километрни ташкил этади. (Сурат:Andi Campbell-Jones/flickr.com)

 

Намиб чўллари. Намибия. (Сурат: Кovac`s/flickr.com)

Image Caption

 

 

Намибияга ташриф буюрган барча сайёҳлар сайёрамиздаги энг қадимги Намиб чўлини ажойиб манзараси ва ҳавф хатардан ҳоли жойлиги учун ҳам томоша қилишни яхши кўришади. Ушбу чўл Антлантика океанининг қирғоқларида жойлашган бўлиб, ҳеч шубҳасиз сайёрамизнинг энг ноёб жойларидан ҳисобланади.

Image Caption

 

 

Дунёнинг ҳеч бир бурчагида бу каби баланд қумтепаликлар учрамайди. 300 метр баландликдаги қум тепаликлар шафақ каби қип-қизил ва жигарранг кўринишда намоён бўлади. Чўл эртакларда тасвирланадиган жойларни эслатади ва унинг чегараси улкандир. (30 километрдан ортиқроқ). Намиб чўлининг майдони 81 000 квадрат километрни ташкил этади ва бу рақамни Чехия билан солиштирса бўлади. (Сурат:Jordicerda52/flickr.com)

 

Доломитлар. Италия. (Сурат: Remigiusz Agatowski/flickr.com)

Image Caption

 

Доломит қоялардан иборат бўлиб, минераллар, бир неча қисмларга бўлинган чуқур водийлар, баланд тепаликлар билан машҳурдир. Минг йиллар илгари емирилиш натижасида пайдо бўлган баланд-баланд қиррали қоя ва тоғларни томоша қилар экансиз, улар ҳаёлингизда худди осмонни тешиб ўтгандек туюлади.

Image Caption

 

 

Ушбу Доломитларнинг ноодатийлиги шундаки, манзаралар тип-тиниқ, аниқ ва равшан намоён бўлади, ҳаттоки бир-бирига туташган қоялар ҳам. (Сурат: (Фото: Remigiusz Agatowski/flickr.com)

 

Ландманналойгар, Исландия. (Сурат:euskadi69/flickr.com)

Image Caption

 

 

Исландияда Гекла вулқонидан унча йироқ бўлмаган манзилда ажойиб бир жой бор, бу – Ландманналойгар. Айнан мана шу ерда худди товоқда қайнаб тургандек иссиқ чашма отилиб туради. Унинг атрофидаги манзара, бир-биридан чиройли, рангли тошлар  эса, кўзни қувонтиради.

Image Caption