Ҳордиқ чиқаришга чорловчи хушманзара ороллар
(last modified Sat, 06 May 2017 05:42:59 GMT )
май 06, 2017 10:42 Asia/Tashkent
  • Ҳордиқ чиқаришга чорловчи хушманзара ороллар
    Ҳордиқ чиқаришга чорловчи хушманзара ороллар

Дунёда дам олиб, гўзал табиат манзараларидан завқланиш мумкин бўлган чиройли жойлар кўп. Айниқса ороллар сайёҳлар эътиборини тортади. Дунёнинг кўп бурчакларида чиройли оролларни учратиш мумкин, лекин биз улар орасидан энг чиройлилари ҳақида маълумот бермоқчимиз. Улар бошқа ороллардан яхшироқ эмас, шунчаки сайёҳлар орасида кўпроқ оммалашган.

 

 

1. Боро-Боро (Таити)

Image Caption

 

Таитига яқин жойлашган Боро-Боро ороли ажойиб думалоқ кўрфази ва сув ости дунёсининг ранг-баранглиги билан машҳур. Фируза ранг кўрфазлар, маржон қоялар, ҳар хил рангли тропик балиқлар оролни ҳар қандай дайвернинг орзусига айлантиради. Атроф-муҳит билан яхши уйғунлашган дизайни чиройли романтик виллалар кўзни қувонтиради.  

2. Боракай (Филиппин)

Image Caption

 

Кичикроқ, узун орол ҳақиқий романтиклар ва дайвинг ишқибозлари учун. Боракайнинг энг машҳур пляжлар — Оқ пляж ва Балабог. Оролда оппоқ қум, экзотик табиат, мовий денгиз, 12 тадан ортиқ дайвинг-марказ, турфа хил маржонлар ва тропик балиқларни кўришингиз мумкин. Бу оролда тунлар ҳам зерикарли ўтмайди: караоке, қаҳвахона, дискотека бор. 

3. Сейшель ороллари

Image Caption

 

Сейшель ороллари Африка шарқий қирғоқларидаги 115 та оролдан иборат. Ороллар Ҳинд океанидан чапроқда, экватордан жануброқда, Мадагаскардан бироз шимолроқда жойлашган. Асал ойини шу оролларда ўтказишни хоҳловчилар анча. Пальмалар ўрмони, ажойиб маржонлар, каттакон тошбақалар, чиройли пляж романтик кайфиятини уйғотиши ажабланарли эмас. Машҳур Сейшель пальмаси шу ерда ўсади. Мевасининг оғирлиги 20 килограммча келади ва дунёдаги энг катта ўсимлик ҳисобланади.  

4. Фижи

Image Caption

 

Фижи — Тинч океанининг жанубий қисмида 333та орол. Романтик учрашувлар ва саргузаштлар учун 333та жой. Жуда хушманзара жойлар. Мовий кўрфазлар ва маржон қоялар, тиниқ дарёлар ва ўрмон билан қопланган тепаликлар — севишганлар ва эр-хотинлар дам олиш учун айнан шу ерни танлаши бежиз эмас.

5. Мальдив ороллари

Image Caption

 

Машҳур ороллар — ҳар бир сайёҳнинг орзуси. 1190 дан ортиқ маржон ороллардан иборат. Дайвинг машғулотлари учун жуда яхши жой. Сокин ҳордиқ чиқаришни, жимлик ва хотиржамликни ёқтирадиганлар, шаҳар шовқинидан чарчаганлар, муаммоларини унутиб, табиат қўйнида дам олишни орзу қилаётганлар учун ажойиб имконият. Мальдив оролларида сайёҳлар оқими йил сайин кўпаймоқда. Шинам меҳмонхоналар ва аквалангчилар мактаблари сони ҳам.

6. Занзибар

Image Caption

 

Африканинг шарқий қирғоқларида номи Чуковскийнинг “Вой жоним” эртагидан таниш архипелаг жойлашган. Занзибар — банан пальмалари, оппоқ қум, маржон қоялар, хушманзара жойлар. Дайвинг билан шуғулланиб кўриш, маҳаллий балиқчиларнинг ишларини кузатиш мумкин. Курортнинг асосий афзаллиги — бой маданий мерос, тиниқ сув, рангдор маржон қоялар атрофида сузадиган 60 хилдан зиёд балиқлар. Қишда ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошмайди, ёзда эса камдан-кам 26 даражадан паст бўлади. Бу ерда йил бўйи (фақат апрелда кўп ёмғир ёғади) дам олиш мумкин. 

7. Ко Липе (Тайланд)

Image Caption

 

Кичкина, лекин машҳур Ко Липе ороли Андаман денгизида, Малайзия ва Тайландга яқин жойлашган. Экзотика ва банан пальмаларини яхши кўрадиганлар учун ажойиб жой. Ко Липенинг узунлиги атиги 2 километр, кенглиги эса 700 метр. Курортни 2-3 соат ичида айланиб чиқса бўлади. Бу ерда замонавий меҳмонхоналар ҳам, оддий кулбалар ҳам бор. Агар Робинзон Крузо кимсасиз оролда нималарни ҳис қилганини билишни истасангиз, кейинги таътилга Ко Липега боришни режалаштиринг. 

8. Мауи (Гавай)

Image Caption

 

Гавай оролларини тилга олмай бўлмайди. Гавай ороллари — шаршаралар, чиройли пляжлар, океаннинг мусаффо томчилари, орхидеялар денгизи, феруза ранг кўрфазлар дегани. Бу ерда романтиклар излаган ҳамма нарса бор: океан қирғоғи, чангалзорлар, маржон қоялар, дайвинг мактаблари. 

9. Лангкави (Малайзия)

Image Caption

 

Малайзия ва Тайланддан шимолда Андаман денгизида жойлашган 99та оролдан иборат. Оролларнинг узунлиги — 30 километр. Лангкави — жуда тоза ва шинам пляж. Кичикроқ бунгалога жойлашиб, ўзингизни ҳаёт ҳукмдоридек ҳис қилишингиз мумкин. Оролда зерикмаслигингиз аниқ — Лангкави арқон йўли, тимсоҳ фермаси, Африка буйволлари фермаси, мева плантациялари, шаршаралар, чангалзорлар, сув ўйинлари — кўришга арзийдиган жойлар ва машғулотлар етарли. Бу оролда жуда кўп нарса арзон. Оролда шаҳар транспорт воситалари йўқ, мотоцикл, машина ёки велосипедни ижарага олиш мумкин.   

10. Бонайре (Кариб ҳавзаси)

Image Caption

 

Бонайре ороли Кариб денгизида жойлашган. Бонайре “яхши ҳаво” деган маънони беради. Орол фақат тоза ҳавоси эмас, оролни қуршаб турган маржон қоялари, сув ости дунёси билан ҳам машҳур. Сув ости дунёси Миллий денгиз боғи томонидан қўриқланади. Бу орол асосан сокин ҳордиқ чиқаришни хушлайдиганлар учун.