САЛОМАТ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ ОЛМА ЕНГ
Олма ўсимлиги раъногулдошлар оиласига мансуб дарахтдир. Олмалар олма туркумига киради. Ўзбекистонда уларнинг 5 та тури бор. Шулардан 2 таси ёввойи, 3 таси эса маданий турлардир. Ёввойи олма ўсимлиги қурғоқчилик, совуқ ва зараркунандаларга чидамлилиги туфайли янги навлар яратишда, чатиштириш ёки пайвандтаг қилиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Барчамиз қизил ёки сап-сариқ бўлиб, ғарқ пишган олмани ҳуш кўрамиз, нордон олмани эса унчалик ҳам ҳушламаймиз. Буни қарангки. Биз унчалик ҳушламайдиган ана шу нордон олма шифобахшлиги билан қизил ҳамда сариқ олмалардан олдинда турар экан.
Олма таркибида 15 фоизгача лимон кислотаси, темир, калий, мис, витаминлардан В1, В2, РР ва фолат кислотаси мавжуд. Унинг энг қимматли жиҳати таркибида аскорбин кислотаси (витамин С) ва пектин моддаларининг мавжудлигидир. Истеъмол қилинган олма хали ошкозон-ичак тизимида турган дамлардаёк петин моддаси ёрдамида холестирин миқдорини 10-15 фоизгача камайтириши аниқланган.
Халқ табобатида бу мева билан қуйидаги касалликларни даволашган:
1) Пешоб йўли тошлари туширилган;
2) Ошқозон-ичак яллигланиши даволинган;
3) Сурункали бод касаллиги ҳам даволанган;
4) Овоз буғилишида ҳам бу мева беназир восита ҳисобланган.
Замонавий табобат олма меваси қатор микробларга қирон келтиришини, қон харакатини маромига солиши, паришонхотирлик, мия хорғинлигини кеткизишини эътиров этган. Шунингдек, подагра ва дизентерия касалликларида олмали пархез қўл келиши исботланган. Олмадаги эримайдиган толалар ич қотиши ва бу билан йўғон ичак саратони ривожланишининг олдини олади. Тадқиқотчиларимизнинг аниқлашича кунига 2 дона олма истеъмол қилиш организмдаги холестерин миқдорини 16 % га камайтирар экан.
Олма таркибида кўп миқдорда темир моддаси бўлиб, у қондаги гемоглобин таркибига киради ва шу сабабдан хам анемия (камқонлик)ни даволашдқ қўл келади.
Буйракдаги қумни олма пўсти туширади, бунинг учун олма меваси пўсти қуритилиб, кукун холига келтирилади. Кукуннинг 2 чой кошиғи бир стакан қайнатилган сувга солинади ва 20 дақиқа тиндирилади. Сўнг чой ўрнида ичиб юрилади. Муолажани хар куни 1 ой давомида қўллаш керак. Фақат муолажа вақтида пархезга қатъий амал қилмоқ зарур. Ана шунда самараси янада кучлироқ бўлади.
Агар қон босимингиз пастлигидан қийналаётган бўлсангиз ушбу муолажамиз сизга қўл келади. 2-3 дона хушбой, нордон олма майда тўғралиб, унга 3-4 та майдаланган саримсоқпиёз бўлаги ва 2 ош қошиқ асал аралаштирилади. Аралашмани кўк чойга қўшиб, кунига 2-3 маҳал мунтаза ичиб туриш тавсия этилади.
Ҳозирги тавсиямиз ичкилик ичиш балосидан қутила олмай юрганларга яхши наф беради. Ичкилик ичишга тўғри келганда ёки унинг хумори тутганда, нордон яшил олма ейишга тушинг. Олма ичкиликка бўлган эхтиёжни қондириб, аста-секин унга бўлган талабни камайтиради. Унутманг, бу қоидага қатъий амал қилиш керак. Шунда натижаси сезилади.
Бир кунда 3 та олма ейиш мақсадга мувофиқ. Аммо ейишдан олдин олмаларга 6-7 та мих суқиб қўйилади ва бир кеча шундай туради. Шунда олмалар темир моддасига янада тўйинади. Муолажа тузалгунча давом эттирилади.