Қовоқ фойдалари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i30113-Қовоқ_фойдалари
Қовоқ фойдалари Қовоқлар ейиш мумкин бўлган ва техник турларга бўлинади. Техник турларидан турли хил идишлар, мусиқа асбоблари ясалади.
(last modified 2018-10-02T04:53:53+00:00 )
феврал 24, 2018 11:28 Asia/Tashkent
  • Қовоқ фойдалари

Қовоқ фойдалари Қовоқлар ейиш мумкин бўлган ва техник турларга бўлинади. Техник турларидан турли хил идишлар, мусиқа асбоблари ясалади.

Дунёда қовоқнинг 10 та тури бўлиб, ундан 3 таси бир йиллик ва 7 таси кўп йилликдир. Қовоқнинг ўртача оғирлиги 0,5 килограммдан 35 килограммгача боради. Энг асосийси у Антарктидадан ташқари дунёнинг барча бурчагида ўсади. Археолог қазишмалардан маълум бўлишича, одамлар қовоқни бундан уч минг йил илгари истеъмол қила бошлашди. Қовоқ уруғлари Перу ҳиндуларининг қабрларидан ҳам топилган. Қадимги Юнонистон ва Рим аҳолиси қуритилган қовоқдан турли хил идишлар тайёрлашган. 1926 йилда академик Вавилов томонидан Африкага уюштирилган экспедиция натижасида у ерда ўсадиган ёввойи қовоқ борлигини кўришган. Тропик мамлакатларда қовоқ дарахтлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳам ўзига хос хислатлари мавжуд. Биз таъриф этадиган қовоқ бегнолиядошларга мансуб наботот намунасидир. Бу ерда қовоқ дарахтининг 2 тури кенгроқ тарқалган бўлиб, биринчисининг илмий номи «Кресценция алата», иккинчисининг номи «Кресценция кусте» деб аталади.

Қовоқ дарахтининг асл ватани Американинг тропик ҳудудлари ҳисобланади. Ўсимлик ёввойи ва маданийлаштирилган ҳолда Мексика, Марказий Америкада ўсади. Шунингдек, у яна Африканинг ғарбида, Осиё қитъасининг тропик ҳудудларида, Малакка ва Филиппин оролларида ҳам маданий равишда экилади. Қовоқ дарахти ўсган жойлардаги маҳаллий аҳоли бу ажабтовур ўсимликдан атрофлича фойдаланадилар. Қовоқ мевасининг пишган уруғи қовурилиб истеъмол қилинади, ёғи озиқ-овқат маҳсулотларига ишлатилади. Жанубий Америкада қовоқ дарахти мевасининг уруғи илон чаққанида заҳарини кесишда қўлланилади. Пўстлоғининг қайнатмасидан иллатли яраларнинг фасодларини (чипқон, хўппоз, сизлоғич, ҳасмол сингари) тозалашда, баргларидан бош оғриғини (мигрен) қолдиришда фойдаланилади.