21 асрнинг энг йирик қурилиш мега-лойиҳалари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i3943-21_асрнинг_энг_йирик_қурилиш_мега_лойиҳалари
Йирик транспорт тизимлари, йўллари, баҳайбат кўприклар, улкан бинолар – буларнинг бари миллиардлаб маблағ сарфланадиган мега-лойиҳалар. Бироқ улар мамлакат ёки шаҳар ривожланиши учун катта аҳамият касб этади. Бу ҳақида Fullpicture нашри хабар беради.
(last modified 2018-08-22T13:17:32+00:00 )
сентябр 05, 2016 09:15 Asia/Tashkent
  • 21 асрнинг энг йирик қурилиш мега-лойиҳалари

Йирик транспорт тизимлари, йўллари, баҳайбат кўприклар, улкан бинолар – буларнинг бари миллиардлаб маблағ сарфланадиган мега-лойиҳалар. Бироқ улар мамлакат ёки шаҳар ривожланиши учун катта аҳамият касб этади. Бу ҳақида Fullpicture нашри хабар беради.

Эътиборингизга 21 асрнинг энг йирик мега-лойиҳаларини тақдим этамиз. 

Панама каналининг кенгайиши

Image Caption

Панама каналининг кенгайтирилиши бўйича ишлар жорий йилда ўз якунига етади. Панама канали  Атлантика океанини Тинч океани билан бирлаштиради.

Уч дарали электростанция

Image Caption

Уч дара тўғони Хитойда жойлашган бўлиб, дунёдаги энг йирик электростанция саналади. Унинг баландлиги – 181 метр, кенглиги 40 метр, узунлиги эса 2.3 км. Мазкур мега-лойиҳа 2003 йил ўз ниҳоясига етган.

Айчжай кўприги

Image Caption

Айчжай кўприги Хитойда амал қилиниши тўхтатиб турилган кўприк ҳисобланади.  Унинг умумий узунлиги  1534 метрдир. Айчжай — дунёдаги энг баланд кўприк. Унинг баландлиги 350 метрни ташкил қилади. Қурилиш ишларига 5 йил вақт кетган.  

 

Мармарай

Image Caption

Мармарай Европа ва Осиёни бирлаштирувчи сувости темир йўл линия саналади. Лойиҳанинг умумий қиймати —  4,5 млрд доллар. Лойиҳа 2013 йил тугалланган. 

 

Бутунжаҳон савдо маркази 1

Image Caption

Қурилишида пўлат, бетон, қум-оҳак ғишт ва тонналаб шиша ишлатилинган 104 қаватли бинонинг лойиҳасига 3,8 млрд доллар сарфланган. 

Лондон остидаги Кроссрейл туннели

Image Caption

Лондондаги Кроссрейл  туннелининг қурилиш ишлари давом этмоқда.  Лойиҳанинг умумий қиймати — 23 млрд доллар. Қурилишга 11 йил вақт керак бўлади, лойиҳанинг ишлари 2007 йилда бошланган.

 

Россия кўприги

Image Caption

 

 

Владивостокда қад ростлаган кабелли кўприкнинг умумий узунлиги 3100 метрни ташкил этади. Кўприк 2012 йилда очилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 млрд доллар.