Пизишкиён: тинч инфратузилмаларга қарши ҳужум, уруш жиноятидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100226-Пизишкиён_тинч_инфратузилмаларга_қарши_ҳужум_уруш_жиноятидир
Эрон президенти Эрон транспорт инфратузилмалари ва портлар ва мамлакат темир йӯли ва магистрал йӯллари ва порт терминалларига етказилган зарарларнинг сӯнгги вазиятига тӯхталиб, АҚШнинг тинч инфратузилмаларига қарши ҳужумларини уруш жинояти деб баҳолади.
(last modified 2026-07-28T06:29:06+00:00 )
июл 27, 2026 12:37 Asia/Tashkent
  • Пизишкиён: тинч инфратузилмаларга қарши ҳужум, уруш жиноятидир

Эрон президенти Эрон транспорт инфратузилмалари ва портлар ва мамлакат темир йӯли ва магистрал йӯллари ва порт терминалларига етказилган зарарларнинг сӯнгги вазиятига тӯхталиб, АҚШнинг тинч инфратузилмаларига қарши ҳужумларини уруш жинояти деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён чегара терминалларига, божхона, ер транспорти, темирйӯл, денгиз ва ҳаво терминаллларига етказилган зарарга тӯхталиб, бу ҳаракатни уруш жинояти ва Халқаро ҳуқуқни бузиш деб баҳолади тегишли Халқаро ташкилотлар ва идораларга мурожаат қилган ҳолда бу ҳаракатларни қонун доирасида кӯриб чиқилишини сӯради.Эрон президенти, қӯшни мамлакатлар билан минтақавий ҳамкорликлар ва инфратузилмавий алоқаларни кучайтиришни, Эрон давлатнинг стратегик муҳим ва асосий мавзулардан ҳисоблади ва деди: давлат дипломатияси транзит ва транспорт ҳамкорликлар учун муносиб ӯзан муҳайё этган ва қӯшни мамлакатлар билан Эроннинг темирйӯл линияларини уланиши ва мукамаллаштирилиши, иқтисодий потенсиал, транзит халқаро коридорларни кенгайтириш ва мамлакат геополитик потенсиалидан фойдаланишда таъсирчан рол ӯйнаши мумкин.