“Қийшиқ” иншоотлар
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i4459-Қийшиқ_иншоотлар
Қадимда минора ёки бинонинг бир томонга оғиши нотўғри ҳисоб-китоблар оқибатида юз берган бўлса, ҳозирда архитекторлар бундай иншоотларни ўзлари ўйлаб топишмоқда.
(last modified 2023-08-17T09:53:31+00:00 )
сентябр 13, 2016 09:00 Asia/Tashkent
  • “Қийшиқ” иншоотлар
    “Қийшиқ” иншоотлар

Қадимда минора ёки бинонинг бир томонга оғиши нотўғри ҳисоб-китоблар оқибатида юз берган бўлса, ҳозирда архитекторлар бундай иншоотларни ўзлари ўйлаб топишмоқда.

 

Image Caption

Татлин минораси. 1919 йили архитектор Владимир Татлин Москва ёки Ленинградда қад кўтариши мўлжалланган минора лойиҳасини яратган. Унинг баландлиги 400 метр, оғиш даражаси — 23,5 даража. 

Image Caption

Ушбу лойиҳада икки металл спиралнинг бир-бири билан мутаносиб ҳолда тикланиши кўзда тутилганди. Бинонинг пастки қисми йил давомида бир марта айланарди. Унинг устида эҳром шаклидаги бино бўлиб, у бир ойда бир марта ўз ўқи атрофида айланарди. Аммо бу лойиҳа қоғозда қолиб кетган.

Image Caption

“Европа дарвозалари” (Puerta de Europa de Madrid) — эгизак миноралар. У дунёдаги биринчи оғма осмонўпар бинодир. 1994 йилда бунёд этилган миноралар бир-бирига қараб 15 даража бурчак остида оғиб туради. Баландлиги 114 метр, 26 қаватдан иборат. Иккала миноранинг қурилиши бир вақтда бошланган ва бир вақтда ниҳоясига етказилган.

Image Caption

Иморат қовурғаси (каркаси) зангламайдиган пўлатдан қилинган. Ичкарида ўлчами 60×10×10 метрли монолит бетондан тайёрланган шайин 15 даражали бурчакни мувозанатда ушлаб туради.

Image Caption

 Швециядаги Каролина тиббиёт институтининг “Aula Medica” аудиорияси. V ҳарфи шаклидаги маърузалар корпусининг конференц-зали майдони 13 700 кв. метрга тенг.

Image Caption

Архитекторларга баландлиги уч қаватли бино билан тенг минг кишилик зални иншоот ичига сиғдириш вазифаси қўйилганлиги боис корпус мана шундай кўринишда бунёд этилган. 

Image Caption

Фасад тизими вертикал ёғоч тўсинлар ва диагонал синчлардан ташкил топган.

Image Caption

 Иссам Фареснинг ижтимоий сиёсат ва халқаро алоқалар институти, Байрут, Ливан. “Zaha Hadid Architects” лойиҳаси. Архитекторлар олдига қўйилган вазифа мураккаб эди: институтнинг янги замонавий биносини XIX аср иншоотига “сиғдириш” керак эди. Оқибатда умумий майдони 3000 квадрат метрни ташкил этувчи уч қисмдан иборат тузилма пайдо бўлди.

Image Caption

Уч қисмли тузилма вертикал бўйлаб ривожланиб боради ва ҳар бир қисмнинг ўз кириш йўли мавжуд. 

Image Caption