-
Генерал Мўсавий: душманларнинг фитна ва таҳдидлари Эрон халқи танлаган ҳатти ҳаракатга халал етказа олмайди
ноябр 04, 2019 11:49Эрон армияси бош қўмондони душманларнинг барча фитна ва таҳидларини Эрон халқининг хоҳиш-истаки ва ҳатти-ҳаракатига заррачадек халал етказа олмайдиганини тбаён этиб, Эрон халқи ҳеч қачон душманларнинг зўравонликлари ва таҳдидларига таслим бўлмайди деб айтди.
-
13 обон - Эрон халқининг жаҳон мустабидлари устидан қозонган ғалабаси ва зўравон қудратлага қарши курашининг рамзидир
ноябр 04, 2019 08:40Бугун ҳижрий -шамсий 1398 -чи йил обон ойининг 13-чиси- милодий ҳисоб билан 2019- чи йил, ноябрь ойининг 4 -чиси Эрон ислом жуҳуриятида жаҳон мустабидлари ва зўравон қудратларига қарши кураш миллий кунига тўғри келади.
-
Теҳрон жума намози хутбалари
ноябр 01, 2019 13:45Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Ироқдаги ўзгаришларга тўхталиб, АҚШ давлати 16 йилдан бери, кунида 16 миллион бочка нефтни уруш товони баҳонаси билан талон -тарож этмоқда ва Ироқда иқтисодий масалаларни ҳал этиш йўлидаги асоссий тўсиқ АҚШдир деб айтди.
-
Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов қайта тикланиши мумкин
октябр 22, 2019 07:53Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Ҳамид Наэрободийни қабул қилганида,Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни очиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
-
Шамхоний: эронлик нефт танкерига ҳужум қилган омилларга қақшатқич жавоб қайтарамиз
октябр 16, 2019 13:48Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон минтақада кескинликларни яратишнинг янги тўлқинини вужудга келтириш мақсадида Қизил денгиз сувларида Эрон нефт танкерига ҳужум қилган томонларга қақшатқич жавоб қайтарамиз деб айтди.
-
Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби: Эрон шарқий Ўрта ер денгизида соғлиқни сақлаш соҳасида етакчидир
октябр 15, 2019 14:43Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби Эрон давлатини Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақасида соғлиқни сақлаш соҳасида етакчилик қилаётганини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти соғлиқни сақлаш ва гигиена соҳасини кенгайтириши билан болалар ва аёллар ўлими ҳамда юқумли касалликларни олдини олишга илғорлик қилиб, жиддий одимлар ташламоқда деб эълон этди.
-
Эрон душманларига хизмат қилувчи ОАВга қарам бўлган шахслардан бири қўлга олинди
октябр 14, 2019 13:16Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси тарқатган баёниясида, ўказилган махсус амалиёт натижасида душманлар ОАВ-ининг ёлланмаларидан бири ҳамда " Омаднюс" номли Теҳрон давлатига қарши сайтнинг бошлиғи Руҳуллоҳ Замни қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди.
-
Руҳоний: Теҳрон ва Исломобод минтақа муаммоларини тинч йўналишида ҳал этишни таъкидлашмоқда
октябр 13, 2019 14:05Эрон президенти, Теҳрон ва Исломобод давлатларини минтақа муаммоларини фақат мамлакатлар ўртасидаги музокаралар йўли орқали ҳал этишнинг имкони бор деган ақидага эгалар деб айтди.
-
Покистон Бош вазири Теҳронга келди
октябр 13, 2019 11:02Бугун якшанба куни Покистон Бош вазири Имрох Хон Эрон ислом жумҳурияти етакчи масъуллари билан учрашиб, мулоқот қилиш мақсадида Теҳронга келди.
-
Эронда қўлга олинган рус мухбири озод этилди
октябр 10, 2019 09:49Теҳрондаги Россия элчихонаси, Эронда виза масалисида камчиликлари бўлгани туфайли қўлга олинган, россиялик журналист Yulia Yuzik ни озод этилгани ҳақида хабар қилди.