13 обон кунидаги кўча- намойишлар сўнггида чиқарилган резолюция: Эрон муқоваматни давом эттиради
Бутун Эронда 13 обон куни муносабатида ўтказилган кўча- намойишлар қатнашувчилари чиқарган сўнгги резолюциясида АҚШ ва унинг иттифоқдошлари қаршисида тура олиш, фаол қарши кураш ва муқоваматни давом эттиришни Исломий Инқилобнинг диний ва ҳеч қачон ўзгармайдиган принсипи ва вазифаси эканлигини таъкидладилар.
Эронда жаҳон мустабидларига қарши кураш яъне 13 обон куни муносабатидаги кўча- намойишлар сўнггида чиқарилган резолюцияда келтирилишича: Эрон халқи нуқтаи назаридан парчаланиб кетаётган ва завол топиш ҳолида бўлган АҚШ давлати инсониятнинг биринчи рақамли душманидир ва Европадаги айрим давлатлар ишончга лойиқ эмас.
Бутун Эринда ўтказилган 13 обон куни муносабатидаги кўча -намойишлар иштирокчилари сионистик режимга қарши фаластинлик гуруҳларнинг муқовимати, Ол сауд режими қаршисидаги Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати ҳатти -ҳаракатини, ҳимоя этишлари ҳамда ҳардоим мазлум Баҳрайн ва Нигерия зхалқлари шунингдек, минтақадаги барча муқовимат кучлари айниқса Ливан Ҳизбулоҳи ҳаракати ва фаолиятини қўллаб -қувватлашга тайёр эканлигини маълум этдилар..
Эрон халқи шунингдек, мазкур резолюцияда халқ истак -хоҳишларини суиистеъмол қилиб, Ливан ва Ирқда нотинчликлар ва тартибсизликларни вужудга келтириш орқали исломий мамлакатлар ва муқовимат кучларига зарба беришга уринаётган АҚШ, сионистик режим ва Ол сауд режими фитналарини кескин қораладилар.
13 обон куни муносабатидаги кўча-намойишларда қатнашган эронликлар, минтақа мамлакатлари хусусан Ливан ва Ироқ хақларинини душманлар фитналари қаршисида ҳардоим ҳушёр бўлишга чақирдилар.
Бугун Исломий Эроннинг 1000-мингта шаҳарларида эронлик талабалар, ўқувчилар ва масъуллар иштирокида 13 обон куни яъне жаҳон мустабидларига қарши кураш миллий кунида кўча-намойишлар бўлиб ўтди.