Pars Today
Қатар ТИВ раҳбари, Сурия ташқи ишлар вазири ва Ҳамас сиёсий бюроси раиси эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қаттиқ қоралашди.
Кеча БМТ наттоғи, эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қоралади.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Эроннинг ядрошунос олими шаҳид Фахрийзоданинг террор этганлар ва бу жиноят ортида турганлар албатта жазосини олади деб айтдилар.
Эрон ислом жумҳурияти президенти шубҳасиз ядрошунос олимларнинг қўрқоқлик ва ёвузлик равишда террор этилиши Эрон миллатининг ашаддий душманларининг ожизлигининг нишонасидир дея таъкидлади.
Европа Иттифоқи Эроннинг ядро ва мудофаа соҳасидаги олимининг террор этилганини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилига зид бўлган ҳаракат деб атади.
БМТнинг махсус ҳисоботчиси Твиттер орқали тарқатган мурожаатида номаълум шахслар томонидан эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганига аксиламал кўрсатди.
АҚШ президенти Дональд Трамп сионистик режим журналистларидан бирининг хабарини ўзининг Твиттер саҳифасида қайта нашр этиши билан, бу режимниннг эронлик ядрошунос олимини террор этилганига алоқадорлигини индамай тасдиқлади.
Эрон парламенти раиси Эрон Мудофаа вазирлигининг Тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбарининг террор этилиши билан сионистик режим ва зўравон қудратларнинг гина-адоват ва нафратга асосланган ёвуз ҳатти -ҳаракати янада ошкор бўлди дея айтди.
2020 йил 28декабр,жума куни ташдан кейин қуролланган террорчи унсурлари Мудофаа вазирлиги тадқиқот ва инновациялар ташкилотираҳбари Мўҳсин Фахризоданинг машинасига ҳужум қилиб, уни шаҳодатга етказишди.
Эрон-Пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эроннинг машҳур олимларидан бири Муҳсин Фахризода бугун (жума) кечқурун номаълум шахслар томонидан террор қилинди.