Европа Иттифоқи эронлик ядрошунос олимнинг террор этилганини қоралади
Европа Иттифоқи Эроннинг ядро ва мудофаа соҳасидаги олимининг террор этилганини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилига зид бўлган ҳаракат деб атади.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, бугун Европа Иттифоқи эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзодани террор этилганини қаттиқ қоралаб баёнот чиқарди.
Баёнотда келтирилишча, жорий йилнинг 27 ноябрида Обсард минтақасида бир қтаор зўравонлик ҳужумларда Эрон ҳукумати ходими ва бир нечта тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу жиноий ҳаракат бўлиб, Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлайдиган инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилларига зиддир ".
Европа Иттифоқи шунингдек ушбу терактларда шаҳид бўлганларнинг оилаларига ҳамдадрлик билдириб, жароҳат олганларни тезроқ соғайишларига умид қилди.
Европа Иттифоқи ўз баёноти якунида барча томонларни ўзларини тийишга даъват этиши билан ушбу ўзгарувчан вазиятда ҳеч кимга фойда келтирмайдиган ҳар қандай кескинликларга йўл қўймаслик учун барча томонларннг ўзларини тийишлари ва максимал даражада босиқлиги ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир деб эълон этди.