июл 26, 2023 12:16 Asia/Tashkent
  • Эрондаги сионистик режимга алоқадор энг йирик террорчилик тармоғи аьзоларининг ҳибсга олинди
    Эрондаги сионистик режимга алоқадор энг йирик террорчилик тармоғи аьзоларининг ҳибсга олинди

Эрон разведка вазирлиги мамлакатнинг бир қанча вилоятларида сионистик режимга алоқадор энг йирик террорчилик тармоғи аьзолари қўлга олинганини эьлон қилди.

Терроризм Эрон Ислом Республикаси Ислом инқилоби ғалабасидан кейин дуч келган жиддий таҳдидлардан биридир. 1980-йилларда Мунофиқин гуруҳи томонидан амалга оширилган кўр-кўрона қотилликлар, Сионистик режим терроризми, айниқса, Эрон ядро олимларига қарши уюштирилган суиқасдлар, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси “Қудс” кучларининг марҳум қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг террор қилиниши Эрон Ислом Республикасига қарши амалга оширилган террорчилик ҳаракатларидан биридир. Ўтган 44 йил ичида 17 мингдан ортиқ эронлик, жумладан, амалдорлар, олимлар ва оддий фуқаролар террорга учраган.

Муҳим жиҳати шундаки, Эронга қарши террор гуруҳлари Ғарб давлатлари, хусусан АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ва ҳозир ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Бунга яққол мисол сифатида АҚШ ва айрим Европа давлатларининг собиқ ва амалдаги расмийлари мунофиқин террористик гуруҳи йиғинларида очиқ ва ошкора иштирок этишлари мумкин. Европа давлатлари билан бир қаторда Америкада террорчи ва сепаратистик гуруҳлар унсурларининг мавжудлиги Эронга қарши терроризмни қўллаб-қувватлаётганининг яна бир белгисидир. Ҳозирга қадар АҚШ ва айрим Европа давлатларининг террористик гуруҳлар томонидан Эрон Ислом Республикасига қарши фойдалангани ҳақида кўплаб ҳужжатлар чоп этилган.

Бу ҳужжатларнинг бир қисми Эрон Ислом Республикаси томонидан ҳам нашр этилган. Шу муносабат билан Эрон разветка вазирлиги эълон қилди:Теҳрон, Кирмон, Исфаҳон, Коҳгилуя ва Бойир Аҳмад, Курдистон ва Мозандарон вилоятларида кўплаб қўпорувчилик ҳаракатлари содир этишни мақсад қилган кенг террорчилик тармоғи аьзолари Эрон Ислом Республикаси хавфсизлик кучлари томонидан аниқланиб, қўлга олинди. Ушбу эълонда ушбу тармоқ аъзоларининг Дания ва Нидерландияда жойлашган террор марказлари орқали ишғолчи сионистик режимининг жосуслик ташкилотига алоқадорлиги ва бу режим томонидан молиявий қўллаб-қувватланганлиги ва жиҳозланганлиги қайд этилган. Улар Муҳаррам ойи арафасида Эроннинг Теҳрон, Кирмон, Исфаҳон, Коҳгилуя ва Бояр Аҳмад, Курдистон ва Мозандарон вилоятларида бир неча террорчилик амалиётларини ўтказишни режалаштирган. Ушбу эълонда, юқори вайрон қилувчи кучга эга ва масофадан бошқариш қобилиятига эга 43 та бомба топилгани ва зарарсизлантирилгани ҳақида маьлум қилинганки, Генерал Ҳожи Қосим Сулаймоний (РА) қабрида, шунингдек, айрим жамоат жойлари ва ёнилғи қуйиш жойларида портлаш содир этилиши, шунингдек, ички ва экспорт эҳтиёжлари ва бошқа мақсадларни бартараф этиш мақсадида электр манбалри ва ёқилғи қуйиш шохобчаларининг портлатилиши ушбу террорчилик тармоғи амалга оширишни мақсад қилган ҳаракатлар қаторига киради.

Ушбу террорчилар томонидан тайёрланган портловчи моддалар

 

Бошқа бир эълонда, ИРГC разведка ташкилоти ва Гилон вилояти разведка бош бошқармаси қўшма баёнотда Гилон вилоятида Баҳоий жосуслик гуруҳининг марказий асоси аъзолари ҳибсга олинганини маьлум қилди ва эълон қилди:Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида жойлашган “Байт ал-Адл” номи билан машҳур сионистик марказга бевосита ва билвосита алоқадор бўлган ҳибсга олинган айбланувчилар Гилон вилоятида сохта баҳоийлик мазҳаби ташкилотини қайта тиклашдек стратегик вазифани  "тажовузкор" тарғибот йўналиши ва мақсадли тарзда маьлумотолар йиғиш сифатида бажарганлар.

Бу эьлонлар террорчиларнинг Эрон Ислом Республикасига қарши трансчегаравий алоқадорлигини кўрсатади. Сионистик режимнинг Эрон Ислом Республикасига қарши террор дастагидан фойдаланаётганининг сабаби, асосан, қаршилик гуруҳларининг бу режимга қарши жиловлаш кучи ортиб бораётганлигидир. Бундан келиб чиққан ҳолда, террор гуруҳлари ўзларининг ғарбий ва сионистик тарафдорлари билан бир қаторда, айниқса, ўтган йили, Эрон Ислом Республикаси разветка вазирлиги эьлонида таькидланганидек, кенг кўламли қўпорувчилик амалиётлари босқичига киришмоқчи. Албатта, разведка идораларининг ҳушёрлиги сабаб бу террорчи гуруҳлар ва уларнинг тарафдорлари муваффақиятсизликка учрашган. Бироқ яқин ойларда бу террорчи гуруҳларнинг ҳаракатлари кучайиши кузутилиши эҳтимолдан холи эмас.

Ёрлиқ