июл 26, 2023 09:50 Asia/Tashkent
  • Разведка вазирлиги ва Инқилоб қўпиқчилар корпоси разведка ташкилоти Баҳоий жосуслик унсурларини ҳибсга олингани ҳақидаги баёнот берди
    Разведка вазирлиги ва Инқилоб қўпиқчилар корпоси разведка ташкилоти Баҳоий жосуслик унсурларини ҳибсга олингани ҳақидаги баёнот берди

Эрон шимолидаги Гилон вилоятидаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бош бошқармаси ва разведка ташкилоти қўшма баёнотида бу вилоятда Баҳоий жосуслик гуруҳининг марказий асоси аьзоларини ҳибсга олганликларини эьлон қилди. 

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Инқилоб қўпиқчилар корпоси разведка ташкилоти ва Гилон вилояти разведка бош бошқармасининг қўшма баёнотида шундай дейилади:Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида жойлашган “Байт ал-Адл” номи билан машҳур сионистик марказга бевосита ва билвосита алоқадор бўлган ҳибсга олинган айбланувчилар Гилон вилоятида сохта баҳоийлик мазҳаби ташкилотини қайта тиклашдек стратегик вазифани  "тажовузкор" тарғибот йўналиши ва мақсадли тарзда маьлумотолар йиғиш сифатида бажарганлар.

Бу баёнотда айтилишича, бу гуруҳ, шунингдек, Баҳоий мустамлакачилик таълимотини тарғиб қилиш ва турли даражадаги маданий, ижтимоий ва таълим муҳитида, хусусан, болалар ва ўсмирлар мусиқа мактабларида театр режиссёрлиги ва актёрлик ва таъсир кўрсатиш, миллий телерадиокомпаниянинг миллий серяллар тармоғи ва Гилон вилояти тармоғи (Барон) га нуфуз ўтказиш миссиясини бажарганлар.

Адашган Баҳоийлик сектаси ваъз қилишни ўзининг асосий амрларидан бири ва ажралмас қисми деб билади, аммо маълумотсиз одамларнинг ҳузурида улар Баҳоийни ҳеч қандай махсус ташқи кўринишга эга бўлиши шарт бўлмаган юрак эътиқоди сифатида таништирадилар ва шу тариқа одамларни мавзуга жалб қилиб, мия ювиш орқали, ўз хоҳиш-истакларини одамларга сингдиришга ҳаракат қилишади

Баҳоий унсурлар бу соҳада муваффақиятсизликка учрагач, юзма-юз ишга олиш усулларини ўзгартириб, виртуал маконга ўтиб, индивидуал тарғибот билан бирга, янги оммавий ахборот воситалари ва сунъий йўлдош тармоқлари орқали ўз мақсад ва дастурларининг катта қисмини олға сурдилар ва мақсадли тарзда, виртуал маконда аудиторияни тарғиб қилиш ва уларни 2022 йил кузида тартибсизликлари пайтида майдонда бўлишга ундаш ва душман оммавий ахборот воситаларининг кампанияларида, шу жумладан, "Ҳижобсизлик ва ўтган йилги тартибсизликлар" билан боғлиқ кампанияларда фаол иштирок этиш мавзуси тарғиб этиб келганларки, улар Гилон вилояти разветка Бош бошқармаси ва Гилон вилояти Инқилоб қўпиқчилар корпоси разведка ташкилоти қатьй курашувига дучор бўлиб ҳисбга олинди ва суд органига суд жараёни учун топширилди.

Ёрлиқ