Эрон Хавфсизлик вазирлиги: Кирмондаги террорчилик жиноятга алоқадор яна икки террорист ўлдирилди
(last modified Fri, 19 Jan 2024 11:27:19 GMT )
Январ 19, 2024 16:27 Asia/Tashkent

Эрон Хавфсизлик вазирлиги, Кирмон шаҳридаги террорчилик ҳужумнинг икки нафар омили бўлган бошқа икки террорчи Эрон хавфсизлик кучлари билан қуролли тўқнашувлардаа йўқ қилингании маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал  Қосим Сулаймоний нинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда  Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш  содир бўлди. Бу теракт  оқибатида 94 киши улар жумласидан 22 ўқувчи шаҳид бўлиб, 284 киши жароҳатланди.

Эрон Ислом Республикаси Хавфсизлик вазирлиги Кирмон шаҳридаги терактдан сўнг уччинчи кунида хавфсизлик кучлари икки нафар ИШИД такфирчи террорчи гуруҳинингг террорчисини йўқ қилган ва ИШИД террорчи гуруҳининг бир қатор етеакчиларини қўлга олганини хабар қилди.

Эроннинг Кирмон шаҳридаги терактдан бир неча неч кун ўтиб бу шаҳарда навбадатдаги терорчилик амалиёт ўтказиш мақсадида Эронга кириб келган икки такфирчи террорист Кирмон вилояти бош разветка бошқармаси хавфсизлик кучларининг ҳушёрлик ва  оқилона чоралар ва фидокорона ҳаракати билан аниқланди ва бу терроричлар Эрон хавфсизлик кучлари билан тўқнашуда ҳалок бўлди.

Мазкур амалиётда террорчилардан 20 килограмм, 10 килограм бўлган ясама бомба ва кўп миқдорда қурол ва ўқ дорилар топилган.

Муқаддас Машҳад шаҳри чегарасидаги  Имомзодагонардан бирининг зиёратгоҳида террорчилик амалиётни ўтказишни режалаштирган террорчи қўлга олинди деб қўшимча қилди Эрон Хавфсизлик вазирлиги.

Эрон Ислом республикаси Хавфсизлик вазирлиги,шунингдек  мамлакат хавфсизлик кучлари Теҳрон ғарбидаги ҳудудга кирган Одил Панжшерий номи билан машҳур Муҳаммад Одил Ориф лақабли ИШИД гуруҳи етакчиларидан бирини аниқлаганини эълон қилди.

террочи Одил Панжшерий

 

Бу террорчи ўтмишда Афғонистоннинг Кобул университетининг худкушлик ҳужумини режалаштиришда айбланиб ҳибсга олинган Абдулҳаким Тавҳидийнинг /ИШИД террорчилик амалиёти қўмондони/ бевосита шерикларидан бўлган ва бир йилдан кейин Багром қамоқхонасида ҳибсга олингач яна  қамоқдан чиқиб  жиноий фаолиятга қайтган.

Ҳозирга қадар бу терорист атрофидаги бир қанча одамлар /уларниг барчачи ИШИД аъзолари/ аниқланиб ҳибмсга олинган аммо Муҳаммад Одил Ориф қочиб кетган ва ҳозирда қидирувда.