Бинямин Нетаняҳу сўнгги нутқида Эрон ҳақида қандай режани ошкор қилди?
(last modified Thu, 14 Nov 2024 10:03:25 GMT )
ноябр 14, 2024 15:03 Asia/Tashkent
  • Бинямин Нетаняҳу сўнгги нутқида Эрон ҳақида қандай режани ошкор қилди?
    Бинямин Нетаняҳу сўнгги нутқида Эрон ҳақида қандай режани ошкор қилди?

Ўтган йили Ғазо сектори ва Ливанга ҳужум қилиб ўн минглаб бегуноҳ инсонларни қирғин қилган сионистик режим бош вазири Эрон жамиятига йўллаган мурожаатида Исроилга қарши курашни тўхтатишни сўради.

Исроил режими бош вазири Бинямин Нетаняҳу яқинда эълон қилган видеомурожаатида мисли кўрилмаган шаклда ва Эрондаги тартибсизликлар тугагунига икки йилдан кўпроқ вақт ўтганидан кейин  Ғарб шлойиҳасининг " Аёл, ҳаёт, эркинлик"шиорини тилга олди ва Эрондаги Ғарбга мойил одамларга таъсир ўтказиш умиди билан хабар юборди. Бу мурожаатида Бинямин Нетаняҳу " Аёл, ҳаёт , эркинлик" шиорини такрорлаб, билвосита Эрон халқидан ўз йўлини ўзгартиришларини сўради.

Бу мурожаат айниқса ушбу шов-шувли лойиҳа шиорига тўғридан-тўғри ишора қилгани учун тезда Эронда кенг тарқалган реакцияларни келтириб чиқарди.

Ғарб ва сионистларнинг Эрон ички ишларига аралашинга уриншилари 

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сўнгги йилларда баъзи Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ, Британия, Германия, Франция шунингдек сионистик режим Эронда босим ўтказиш ва тартибсизлик яратиш режаларини мувофиқлаштиришга уринишмоқда. Иқтисодий масалаларга эътибор  қаратган бу давлатлар  тартибсизликлар учун мос платформа яратадиган тарзда шарт-шароитларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилишди.

Ҳижрий-шамсий 1401 йил шаҳривар ойида курд этник гуруҳи ва мазҳабий озчиликлардан бўлган  эронлик қиз Маҳсо Аминийнинг  полиция ҳибсхонасида вафот этгани, бу қизнинг ўлдирилиши ҳақидаги ёлғон хабарлар билан Эронда тартибсизликлар тўлқинини бошлаган мамлакатларнинг ОАВлари ва разветка идораларига имконият берди. Аслида бу воқеа Ғарб давлатларининг ОАВлари дастурлари ва бирлашган амалиётларини амалга ошириш учун шароит яратиб берди ва бу баъзи халқаро тармоқлар учун норозилик намойишларини кенг вап мақсадли бошлаш,тарғиб қилиш ва рағбатлантириш учун баҳона бўлди. Ғарбга алоқадор ОАВларининг кенг тарғибот ва саъй-ҳаракатларига қарамай, намойишлар тезда якунланди. Воқеа жойида Эрон халқининг саҳнада енг кўламли қатнашиши ҳам  намойишчилар орасида террорчилар ва сионистик режим томонидан қўллаб-қувватланган қуролли кучларнинг мавжудлиги сабаб бўлган бу тартибсизликлар кўламини камайтиришга муваффақ бўлди.

Ливаннинг Ал-Маёдин тармоғи АҚШ, Британия, Франция, Германия, Канада, Белгия, Австрия, Австралия, Исландия, Италия ва сионистик режими Эрондаги тартибсизикларда рол ўйнаган томонлардан эди.

Ижтимоий тармоқларда Нетаняҳунинг сўнгги мурожаатига муносабатлар; "Исроилнинг очиқ бир режаси

Бинямин Нетаняҳунинг Эрон халқига йўллаган сўнги иддаолари эронликлар томондан масхара қилинишидан қатъий назар, ижтимоий тармоқларда кенг кўламли реакциялар билан бирга келди.  X платфомасидаги /собиқ Твиттер/ эронлик фойдаланувчилар ушбу мурождаатни сионистик режимнинг фитналари ва унинг Эронда тартибсизлик яратиши режаларини фош қилиш деб атадилар.

Бу ҳақда сиёсий фаол Ҳусейн Иброҳимий исмли фойдаланувчилардан бири қуйидагича ёзди: бу нопок қотил, бу ёвуз иблис кечаги сўзларида  аёл, ҳаёт ва озодлик ҳақида гапирди.  Шайтон ўз ҳаракатларини ошкор этмоқда  ва яна  бошқаларга насиҳат ҳам қилмоқда . Бу фойдаланувчи Нетаняҳунинг сўзларини сионистик режимниг Эрондаги тартибсизиклардаги ролинингяққол белгисидир де ҳисоблади.

“Аёл, ҳаёт, эркинлик" лойиҳасининг сионистик режим ташқи сиёсатидаги ўрни 

Эронлик фойдаланувчилар ва таҳлилчиларнинг Бинямин Нетаняҳу мурожаатида муносабати асосан шу нуқтаи назардан эди: сионистик режим ва баъзи Ғарб ҳукуматлари ғалаёнга йўналтирилган " Аёл, ҳаёт, эркинлик! шиорларини ёритиб, Эрондаги ижтимоий талаблардан айниқса Ғарибй Осиёдаги сўнги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ва  Z авлодга эътибор қаратиб, сиёсий ва хавфсизлик мақсадларини илгари суриш учун восита сифатида фойдаланишга урнинишмоқда.