июн 16, 2024 16:06 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳудудига бостириб киришга уринган тероррчилар тор мор қилинди
    Эрон ҳудудига бостириб киришга уринган тероррчилар тор мор қилинди

Эрон ҳуқуқ-тартибот қўмондонлиги  чегара кучлари қўмондони Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятидаги  Саровон шаҳри чегарасида чегарачилар ва террорчилар ўртасида қуролли тўқнашув юз бергани ва бу тўқнашувда 2 террорчи йўқ қилиниб улардан бири қўлга олинганини тасдиқлади. 

Эрон полиция қўмондонлиги чегара қўшинлари қўмондони Аҳмдад Али Гударзий чегара чизиғида жойлашган Саровон чегара полкининг қўшинлари разветка маълумотлар ва аққли оптик ускуналардан фойдаланган ҳолда чегара чизиғи пунктида террорчи гуруҳнинг мамлакат ичидаги қўпорувчилик  ва ёвуз мақсадларини амалга оширишни кузатиб боришди деб айтди.

Шунингдек эронлик чегарачилар ушбу террорчи гуруҳ билан тезкор шайлик билан тўқнаш келган ва натижада бутеррорчи гуруҳнинг 2 аъзоси йўқ қилинди ва улардан бири  ҳам қўлга олинди деб қўшимча қилди  генерал Гударзий.

Бу эронлик қўмондон ўз сўзларида ҳибсга олинган террорчиларидан бири ўз иқрорида " Ансор Ал Фурқон" террорчи гуруҳидан бўлганини тан олганини маълум қилди.

Эрон Ислом республикаси полиция қўмондонлиги чегара қўшинлари қўмондонига кўра кеча жума куни ҳам Саровон чегара полки чегарачилари шу ҳудудда яна бир террорчи гуруҳ билан тўқнашиб бу террорчиларга оғир ва ҳалоктали зарба берди.

Ёрлиқ