Эроннинг Фахр 1 сунъий йўлдоши биринчи телеметрия маълумотларни юборди
-
Эроннинг Фахр 1 сунъий йўлдоши биринчи телеметрия маълумотларни юборди
Эрон Ислом республикасининг Симурғ сунъий йўлдош ташувчиси билан учирилган ва орбитага чиқарилган Фахр 1 сунъий йўлдошининг илк телеметрия маълумотлари олинди.
Бугун -6 декабрь эрталаб Фахр 1 нано сунъий йўлдоши Эрон Ислом республикаси буюртмасига биноан Симурғ сунъий йўлдош ташувчиси томондан Сомон 1 орбитал узатиш блоки ва умумий оғирлиги қарийб 300 килограмм бўлган яна бир тадқиқот юкига эга ён юк сифатида учирилди. Эрон армиясининг СоИрон компанияси ва Молик Аштар университети иштироикда лойиҳалаштирилди, қурилди ва орбитага чирлди.
Саҳоб сайтининг Тасним ахборот агенлигига таяниб хабар қилишича, Фахр нано-сунъий йўлдоши сунъий йўлдош ташувчисидан яратилгач сунъий йўлдош қуйи тизимлари ва сенсорлари ҳақидаги маълумотларини ўз ичига олган телеметрия хабарини юборди.
Мазкур сунъий йўлдош ҳам биринчи ўтишда ерости станциялардан юборилган буйруқларини тўғри қабул қилди ва бажарди.
"Симурғ" сунъий йўлдош ташувчиси томонидан бир нечта учириш технологиясини барқарорлаштириш бу космик миссиянинг асосий мақсади ҳисобланади.
Эронлик шаҳид ядровий олим Муҳсин Фахрийзода хизматларини олқишлаш мақсадида Фахр 1 номини олган ушбу сунъий йўлдошнинг ўлчамлари 3 бирлик (3U) ва массаси 10 килограммдан камдир.
Кейинги ўтишда ерости станцияларда сунъий йўлдошнинг телеметрия маълумотларини олиш сунъий йўлдошнинг орбитадаги барқаророрлашувидан далолат беради.