-
Шавкат Мирзиёев Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь ва Туркманистон ҳукуматлари раҳбарларини қабул қилди
ноябр 03, 2017 16:46Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Бакитжан Сагинтаев, Беларусь Республикаси Бош вазири Андрей Кобяков ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
-
Намойишчилар: Москвада Каримовга ҳайкал қӯйилмасин!
ноябр 04, 2017 06:43Москвада Каримов ҳайкалига қарши намойиш ўтди
-
Тожикистонда хорижда таълим олган имомлар ишдан бӯшатилади
ноябр 03, 2017 17:20Тожикистоннинг дин ишлари, миллий удумлар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси хорижда диний таълим олган имом-хатибларни ўз лавозимларидан озод қилиш ташаббусини билдирди. Бу ҳақда қўмита матбуот котиби Афшин Муқим маълум қилди.
-
Оятуллоҳ Муваҳҳидий Кирмоний: Барча жиноятлар ва хиёнатларнинг бошида Америка турибди
ноябр 03, 2017 17:14Эрон радио-телевидениеси халқаро эшиттиришлар бӯлимининг хабарига кӯра Теҳрон жума намозининг муваққат имоми Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳидий Кирмоний жума намозининг хутбаларида деди: манфаатлари хавф-хатарга юз тутган ҳар қандай шароитда Америка ӯз сӯзида турмай, берган ваъдаларини оёқ ости қилади.
-
Бугун Тошкентда МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ӯз ишини бошлади
ноябр 03, 2017 16:52Бу ҳақда Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи юборган хабарни эътиборингизга ҳавола этамиз.
-
Фолбиннинг ўғли ва келини пичоқлаб кетилди
ноябр 03, 2017 05:14Фарғона вилояти Қўштепа туманининг Шомирза қишлоғида яшайдиган фолбин Ойшахон Шерматованинг 24 яшар ўғли ва 22 яшар келини ўз уйида пичоқлаб кетилди. Олинган жароҳатдан ўғил ўша заҳоти жон берган, келиннинг ҳаёти эса касалхонада сақлаб қолинган. Воқеани туман прокуратураси тергов қилмоқда.
-
Муҳаммад Солиҳ: Аллоҳим, биз мусулмонларга ақл бер!
ноябр 03, 2017 04:39Мусулмонлар буни англамагунича бу тотал қотиллик юксалаверади, ислом дини обрўси эса пастга инишда давом этаверади.
-
Исломий инқилоб муаззам раҳбари ва Россия президенти учрашди
ноябр 02, 2017 07:19Россия президенти Владимир Путин 1 ноябр куни Теҳронга ташрифи давомида Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларидан ташқари, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан ҳам учрашган
-
16 нафар ӯзбек қулликдан озод қилинди
ноябр 02, 2017 19:51Қозоғистоннинг Қўстанай шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт давомида 16 нафар ўзбекистонлик қулликдан озод этилди.
-
Ўзбекистон президенти Россия бош вазирини қабул қилди
ноябр 02, 2017 16:00ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Айни дамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон Сенати биносида учрашув ўтказишмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости