сентябр 04, 2018 13:24
Қадимий Табриз шаҳрининг ғарбий томонида, Масжиди жоми тӯғрисида Табризнинг энг машҳур ва тарихий уй, Хонаи Машрута жойлашган. Хонаи Машрута Қожор даври меъморчилиги асосида қурилган бӯлиб, Табриз шаҳрининг Машрута Инқилоби замонидаги ӯрни ва бу ҳодисанинг аҳамиятли бӯлганлигидан дарак беради. Хонаи Машрута биноси ҳижрий-шамсий 1375 йили Машрута музейига айланди ва бу ерда Машрута замонининг муҳим ҳужжат ва тарихий асарлари сақланади.