Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан
Италиялик сайёҳ Угар Пинар 2015 йили охирларида Эронга сафар қилиб, сафардаан қайтганидан сӯнг ӯзининг facebook саҳифасида шундай ёзган: “Эронга боринглар. Боринглар ва бу меҳмондӯст ва меҳрибон одамлар билан яқиндан танишинг. У ерга боргандан сӯнг бизга айтилган нарсалардан воқеият қанчалик фарқ қилишини ӯз кӯзингиз билан кӯрасиз”.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Агар мутафовит ва самарали таътилот ӯтказмоқчи бӯлсангиз Эронга сафар қилинг.
Чет эллик сайёҳлар Эронни қандоқ тафсифлашади:
Туризм мақсадларидан бири, бу турли маданият намояндалари бир-бирига яқинлашиши ва расм-русумлар ва удумларнинг танилишига кӯмаг этади. Одамлар бир-бирлари билан яқиндан таниша олишади. Шунингдек бир-бири ҳақидаги эшитган нодуруст тушунчаларини дуруст қила олишади.
Италиялик сайёҳ Угар Пинар 2015 йили охирларида Эронга сафар қилиб, сафардаан қайтганидан сӯнг ӯзининг facebook саҳифасида шундай ёзган:
“Эронга боринглар. Боринглар ва бу меҳмондӯст ва меҳрибон одамлар билан яқиндан танишинг. У ерга боргандан сӯнг бизга айтилган нарсалардан воқеият қанчалик фарқ қилишини ӯз кӯзингиз билан кӯрасиз”.
Туризм иқтисодиётнинг юқори даромад келтирадиган ва жадал
ривожланаётган йирик тармоқларидан бири бўлганлиги сабабли, унга эътиборни кучайтириш, саёҳатни ташкил этиш, мавжуд туристик потенциални кўрсата билиш, туризм учун барча керакли инфратузилмани йўлга қўйишда кўмаклашувчи, туристик ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солувчи, туристик ҳудудларни бошқарувчи корхоналарнинг мавжуд бўлиши, уларнинг фаолият доираси ва турларини ўрганиш зарур саналади.
Мамлакат туризми ривожланиш истиқболлари уни бошқарувчи органнинг фаолияти ҳамда тартибга солувчи қонун ва қарорлари билан чамбарчас
боғлиқдир. Миллий туристик сиёсатни амалга ошириш ва ижтимоий аҳамиятга эга мақсадларни кучайтиришни мувофиқлаштиришда муваффақиятга эришиш учун давлат туризмни бошқарув органлари - миллий туристик бошқармалар ташкил қилади. Миллий туристик бошқармалар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш марказий ва маҳаллий даражада қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлар, илмий-тадқиқот ташкилотлари, туристик ассоциациялар, бирлашмалар ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.
Аммо туристик сиёсатни ташкил қилиш ва амалга оширишдаги асосий бўғин бўлиб айнан миллий туристик бошқармалар ҳисобланади, мамлакат туристик сиёсати муваффақиятга ёки муваффақиятсизликга эришиши унинг фаолияти, амалга оширадиган хатти-ҳаракатларига боғлиқдир. Исломдан қӯрқитиш ва Эрондан қӯрқитиш падидаси инкор қилиб бӯлмайдиган бир воқеият бӯлиб, деярли ҳар куни ахборот воситаларида бу мавзуда хабарларни эшитиб турамиз. Албатта буандай хабарлардан мақсад бу Эрон ва ислом ҳақидаги тасаввурларни ӯзгартиришдир.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom/
Lonely Planet Сафар қӯлланмаси китобида Эронга сафар қилиш ҳақида шундай ёзилган: Эрон жуда тинч ва осойишта бир мамлакат бӯлиб, ҳатто унинг тинчлигини сайёҳлар Европа давлатларидаги тинчликка қиёслашган.
Чет эллик сайёҳлар орасида Швециялик югурувчи аёл, Кристина Полтен яқинда Эронга сафар қилган. Бу чет эллик сайёҳ биринчи бӯлиб Эронга югуриб келган ва Эрнни югуриб ӯтмоқчи бӯлган сайёҳ ҳисобланади. Кристина Эронга келиш учун 3 ойлик виза олишга муваффақ бӯлган. Кристина саёҳатини шундай тавсифлайди: Мен учун исломий бир давлатда оёқларимга югуриш оёқкийимини кийиб югуриш ажойиб бир ҳис эди.Ҳар ким биринчи маротаба Эронга қадам қӯйса уни ажойиб ҳис-туйғу қамраб олади. Эронга сафар қилган саёҳатчиларнинг ёзишлари ва хотираларидан шундай хулосага келиш мумкинким, Эронга сафар қилиш жисмоний бир жойдан бошқа жойга саёҳат қилиш бўлсада, аммо сафар қилишнинг маданияти ҳисобланади. Улар туризм ва саёҳатнинг гўзал жилваларини кўришадиким, уларнинг тасаввурларидан биткул фарқ қилади.
Уларнинг эшитган ва кўрган нарсаларидаги қарамақаршилик саёҳатчини макон ва мафҳумлардан янги тажрибаларни касб этишга ҳидоят этадиким, фақат географик фазода чегараланиб қолмайди. Бу тажриба унга ўзлик ва имтиёзлар бағишлайди. Давлатдаги хавфсизлик ва туризм соҳаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Давлатдаги хавфсизлик туристларни жалб этиш ва бу соҳанинг ривожланишига сабаб бӯлади.
Ҳурматли тингловчилар! “Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.