-
Ихтиёрий жарима: жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкинлиги ҳақидаги норма киритилди
октябр 01, 2018 16:07Жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун маъқулланди.
-
Москвада теракт содир этишга уринган ўзбекистонлик йигит 15 йилга қамалди
октябр 01, 2018 13:57Россияда Билимлар кунида теракт содир этишга тайёргарлик кўрган, ФХХ ходимлари томонидан қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Муродбек Қодиров бошқа жинояти учун қамалди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
-
Индонезия: Зилзилада 1200 дан зиёд маҳбус қамоқдан қочди
октябр 01, 2018 07:10Индонезиянинг Марказий Сулавеси провинциясидаги қамоқдан 1200 дан ортиқ маҳбус қочди. Бунга гўёки қамоқхона бошлиғининг маҳбусларга зилзилада жабрланган қариндош-уруғларни излашга рухсат бермагани сабаб бўлганлиги қайд этилмоқда, деб ёзади Jakarta Post.
-
Президент фармони: Террористик ташкилотларга адашиб кириб қолган фуқароларга қайтиш имкони берилади
сентябр 20, 2018 07:08Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган ўзбекистон республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
-
Ўзбекистонда ҳокимиятга қарши фитнада қатнашган афғонистонлик собиқ террорчи афв этилди
сентябр 17, 2018 05:19Ўзбекистонда узоқ вақт давомида Ўзбекистон Ислом ҳаракати аъзоси бўлиб келган Афғонистон фуқароси Абдулҳамид Муҳаммад Ҳасан афв этилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
-
Айиқ озодликка чиқса... (ВИДЕО)
сентябр 08, 2018 08:57Сездирмай тасвирга туширилган бу видеода озодликка чиққан айиқнинг ҳолати тасвирланган.
-
Ана холос! Ўзбекистонда қатор блогерлар қўлга олинди
сентябр 04, 2018 05:13Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунлар давомида қатор блогерлар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, Мусанниф Адҳам тахаллусидаги блогер Адҳам Олимов, тошкентлик Зиёвуддин Раҳим, андижонлик Отабек Усмонов ва Муҳаммад Шакур тахаллусли блогер қўлга олингани айтилади.
-
Ўзбекистон фуқароси АҚШда 11 йилга қамалди
сентябр 03, 2018 14:24Ўзбекистонлик Жамшид Мухторов АҚШда 11 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар қилмоқда Спутник агентлиги.
-
Она ИИВ ходимларини 24 яшар ўғлини уриб, ногирон қилганликда айбламоқда (ВИДЕО)
сентябр 01, 2018 07:11Қорақалпоғистонлик Гулхон Нуруллаева Озодликка мурожаат қилиб, унинг 24 яшар ўғли кеч соат 10 дан кейин юрганларни текширган Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан аëвсиз калтаклангани ва оқибатда ногирон бўлиб қолганидан шикоят қилди.
-
Ана холос! Қийноққа солинган тадбиркор 5 йилга қамалди
август 28, 2018 05:56Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди "Интеграл-инвест" ширкати раҳбари Жаҳонгир Умаровни гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва сотишда айбдор, деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этган.