Ўзбекистонда ҳокимиятга қарши фитнада қатнашган афғонистонлик собиқ террорчи афв этилди
(last modified Mon, 17 Sep 2018 04:49:05 GMT )
сентябр 17, 2018 09:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистонда узоқ вақт давомида Ўзбекистон Ислом ҳаракати аъзоси бўлиб келган Афғонистон фуқароси Абдулҳамид Муҳаммад Ҳасан афв этилди, деб ёзади «Podrobno.uz».

Дарё.уз сайтига кўра, Абдулҳамид Муҳаммад Ҳасан 1977 йилда Афғонистонда туғилган. 1998 йилдан Афғонистонда Тоҳир Йўлдошев раҳбарлик қилган Ўзбекистон Ислом ҳаракати ташкилоти аъзоси бўлган ва унинг таркибида қизғин фаолият олиб борган. Хусусан, у Ўзбекистонда амалдаги конституциявий тузумни ўзгартириш, ҳокимиятни эгаллаш, давлат органлари фаолиятини бузишга қаратилган фитнада фаол иштирок этган.

2005 йилда у Ўзбекистонга қарши жиноий хатти-ҳаракатлардаги иштироки учун мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган. Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, у 16 йилга қамалган эди.

Ёрлиқ