октябр 10, 2020 12:46
«Алекс» тўфони натижасида Франция жануби ва Италия шимолидаги туманлар кучли сув тошқинларига учради. Минглаб уйлар электр таъминотисиз қолган бўлса, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди. Франция бош вазири Жан Кастекс жабрланганлар сони ва талафот кўламидан хавотирда эканлигини билдирди. Ўз навбатида, президент Эммануэль Макрон ўзининг Twitter саҳифасида жабрланганларга ҳамдардлик билдириб, қутқарув хизмати ходимларига ташаккур изҳор этган.