июл 31, 2018 09:25 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 9-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 17-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июл ойининг 31-чи кунидир.

Бундан 1260 йил илгари тарихий ривоятларга кўра, ҳижрий-қамарий 179 йил зилқаъда ойининг 17-чисида:

Еттинчи имом ҳазрат Имом Мусо Козим алайҳиссалом Аббосийларнинг халифаси Ҳорун Ар-Рашид дастури билан Мадинадан Ироққа сургун қилинди. Айтишларича, ул ҳазрат ҳижрий-қамарий 179 йил зилҳижжа ойининг 7-чисида уша шаҳарга кирди ва қамоққа ташланди. Охири Аббосийлар дарборининг вазири Яҳьё бин Холид Бармакийнинг дастури ва  Ҳорун истаги билан Сенди бин Шоҳик Имом Козим алайҳиссаломни шаҳодатга етказди. 

Бундан 126 йил олдин ҳижрий-қамарий 1313 йил зилқаъда ойининг 17- чисида:

Носириддиншоҳ Қожор Теҳрон жанубида жойлашган ҳазрат Абдулазим алайҳиссаломнинг ҳарамида Мирзо Ризо Кирмоний томонидан террор қилинди. Носириддиншоҳ Қожор Муҳаммадшоҳ ўлимидан кейин 16 ёшга кирганида салтанат бошига келди ва 50 йил давомида Эрон подшоси мақомида ишлади. Носириддиншоҳ узоқ муддат салтанатни бошқариши даврида Эронда турлича ўзгаришлар юз берди. Охири Эроннинг ислоҳотчи ва кўрашувчи руҳонийларидан бири Сайид Жамолиддин Асадободийнинг шогирдларидан бири Мирзо Ризо Кирмоний Носириддиншоҳ подшолигининг 50 йиллиги байрами арафасида ҳазрат Абдулазим Ҳасаний алайҳиссалом зиёратгоҳида бир нечита ўқ билан Қожор сулоласининг 66 яшар подшосини ўлдирди. Носириддиншоҳдан кейин 40 йил Носириддиншоҳнинг валиаҳди бўлган унинг 45 ёшли ўғли Музафарриддиншоҳ салтанатга бошига келди.       

Бундан 52 йил илгари милодий 1966 йил июл ойининг 31-чисида:

Бошқа мамлакатлар халқининг манбаларини ғорат қилган ва йиллар давомида мустамлакачилик сайъ-ҳаракатларини амалга оширишдан кейин “Англия мустамлакачилик визирлиги” фаолияти тўхтатилди. Британия узоқда жойлашган мамлакатларни ишғол этишни ўзининг денгиз кучлари ёрдамида милодий 16 асрдан бошлади. Англия аста-секинлик билан Голландия, Испания, Партугалия ва Франция каби бошқа мустамлакачи мамлакатлар билан рақобат қилишда улардан  афзалликка эришди ва кўп минтақаларни ўз тасарруфига киритди. Инглизлар ўзининг мастамлакаларидаги манбаларни ғорат қилиб, уларни истеъмол бозорига айлантирган эди ва ҳатто мустамлака мамлакатларнинг халқи, айниқса Африка халқини қулликка олган эди. Англия мустамлакачилик вазирлиги фаолиятининг тўхтатилиши анаъанавий тарзда Англия мустамлакачилик ҳукмронлиги охирга етишининг нишонаси эди. Аммо Лондон давлати “янги мустамлакачилик”  йўлларини ишлатиш орқали бошқа мамлакатларда ўз нуфузини сақлашга ҳаракат қилди.          

Бундан 31 йил олдин ҳижрий-шамсий 1366-чи йил мурдод ойнинг 9-чисида:

Таърихда Макка шаҳрининг қонли жума куни ҳодисаси вужудга келди. Шамсий 1366-чи йил мурдод ойнинг 9-чисида эронлик минглаб зиёратчилар ва исломий мамлакатларнинг бошқа зиёратчилари Маккаи мунавара ва Парвардигор хонасида мушриклардан нафратланиш бўйича иллоҳий фарзларни ижро этиш вақтларида, Сауъдия Арабистонининг ваҳобийлар маъмурлари ҳужумларига қарор олдилар ва улардан баъзилари шаҳодатга етдилар.

 

Ёрлиқ