сентябр 19, 2018 13:33 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1397  йил шаҳривар  ойининг  29-чиси,  ҳижрий қамарий 1439 йил муҳаррам  ойининг  10- чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил сентябр  ойининг 20- кунидир.

Бундан 1379 йил олдин ҳижрий қамарий 61-йил муҳаррам ойининг 10-куни ҳақ ва ботилни ажратувчи жанглардан бири,   Ислом ва инсоният тарихидаги фожеали, қаҳрамонона ҳодисалардан  бири Ироқ юртининг Карбало минтақасида содир бўлди. Ушбу кунда Ислом динининг суюкли пайғамбари Расулуллоҳ (сав)нинг пок аҳли байтларидан бўлмиш имом Ҳусайн (а) ҳазратлари 72 нафар ёру-дўстлари билан бирга Худонинг динини ҳимоя қилиш ва зулм билан курашиш мақсадида улкан қўшинга қарши  жангга киришади.

 Имом Ҳусайн (а) Куфа аҳлининг даъвати билан, ушбу шаҳарга йўл олди. Куфага боришдан мақсади Куфа халқини Язид ҳукуматининг жабру-зулмидан қутқариш эди. Аммо Язиднинг лашкари имом Ҳусейн (а)нинг йўлини тўсиб,  Язидга байъат қилишларини талаб қилди. Уларнинг бу талабига имом Ҳусейн (а) кескин қаршилик кўрсатди.

 Шундай қилиб муҳаррам ойининг 10-кунида эрта тонгдан имом Ҳусейннинг ёру-дўстлари ва яқин қариндошлари душман билан жангга киришади. Қақшатғич уруш ярим кунгача давом этди. Ушбу муддат ичида имом Ҳусайн (а)нинг дўсту-биродарлари, Худонинг йўлида шаҳид бўлиш, мардрлик, довюраклик ва фидойиликнинг энг гўзал намуналарини кўрсатишди ҳамда имом Ҳусайн (а)га нисбатан садоқат ва вафодорликларини мисли кўрилмаган даражада намойиш этишди.

Язид лашкарининг жинояти ва шафқатсизлиги, жанг пайтида ҳамда жангдан кейин намоён бўлди. Имом Ҳусайн (а)нинг душманлари жоҳиллик, разолат ва золимликнинг рамзи  сифатида тарихда қолишди.

Язид қўшини жанг тугашидан кейин тирик қолган аёллар ва болаларни асирга олди. Асирларнинг аксарияти пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)нинг набиралари эди.  

Ххххххххххххххххххх

Бундан 187 йил муқаддам милодий 1831 йил сентябрь ойининг 20-куни дунёда биринчи маротаба буғ кучи билан ҳаракатланадиган автобус ишлаб чиқарилди. Автобусга 30 киши сиғар  ва унинг тезлиги ҳам   жуда кам эди.

Уни Гордон Бронз номли англиялик ихтиро қилди.

 Ривожланган асбоб-ускуналар ва бензиндан фойдаланадиган бугунги автобуслар йӯловчи ташувчи асосий таранспорт воситасига айланган

Хххххххххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1373 йил хурдод ойининг 30 куни, яъни бундан 25 йил илгари мунофиқин гуруҳининг террорчилари муқаддас Машҳад  шаҳридаги  Расули акрам (с)- нинг невараларидан бири ҳазрат Имом Ризо алайҳиссаломнинг ҳарамида даҳшатли жиноятга қӯл урдилар. Улар Ошуро куни зиёратчилар мотам маросимини ӯтказаётган бир пайтда ҳарам ичкарисида бомба портлатишди.

Портлаш натижасида Имом Ризо ҳазратлари ҳарамининг зиёратчиларидан жуда кӯп кишилар шаҳид ва мажруҳ бӯлишди, шунингдек ҳарамнинг биноларига ҳам шикаст етказилди.  

ххххххххххххххххх

Бундан 7 йил илгари ҳижрий-шамсий 1390 йил шаҳривар  ойининг 29-куни:

Афғонистон тинчлик олий кенгашининг раиси Бурҳониддин Раббоний террор қилинди.

Бурҳониддин Раббоний 1940 йилнинг 20 сентябр куни таваллуд топди. У Афғонистон исломий жамият партиясининг раҳбари ва Афғонистонда мужоҳидин ҳукумати расмий республикасининг биринчи президенти эди. Раббоний Кобулнинг Акбархон вазири маҳалласида ўз уйида худкўшлик бир портлаш оқибатида қатл этилди. Бомба портлаши вақтида унинг манзилида Афғонистон тинчлик олий кенгашининг аъзоларидан бир неча нафари ва Толибон гуруҳидан икки нафар музокара олиб боришаётган эди.   Толибон гуруҳининг намояндаларидан бири ўз салласида яшириб олиб кирган портловчи моддани портлатиб юборди.