Хитойнинг савдо сиёсати нуқтаи назаридан АҚШдан янги талаби нима?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98016-Хитойнинг_савдо_сиёсати_нуқтаи_назаридан_АҚШдан_янги_талаби_нима
Хитой мамлакати АҚШни қўпол савдо сиёсатидан воз кечишга чақирди.
(last modified 2025-10-20T14:41:05+00:00 )
октябр 19, 2025 17:22 Asia/Tashkent
  • Хитойнинг савдо сиёсати нуқтаи назаридан АҚШдан янги талаби нима?
    Хитойнинг савдо сиёсати нуқтаи назаридан АҚШдан янги талаби нима?

Хитой мамлакати АҚШни қўпол савдо сиёсатидан воз кечишга чақирди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Хитойнинг Жаҳон Савдо ташкилотидаги вакили АҚШ ҳукуматини кўп томонлама савдо тизимига путур етказаётганликда айблаб, мамлакат расмийларини ушбу халқаро ташкилот қоидаларига рия қилишга чафирди. Хитойнинг Жаҳон Савдо ташкилотидаги миссияси баёнотида таъкидланишича, Пекин АҚШни кўп томонлама мажбуриятларни бузиш ва глобал савдо тизимига ишончни сусайтиришга сабабчи сифатида билади ва бу глобал савдо меъёрларни бузади деган фикрга эга. Баёнот Хитой Савдо вазирлигининг йиллик ҳисоботи билан бир вақтда эълон қилинди ва унда Вашингтоннинг Жаҳон Савдо Ташкилоти қоидаларигаа содиқлиги қайд этилган ва АҚШ қўпол савдо сиёсати ва саноат сиёсатида икки томонлама стандартлардан фойдаланган ҳолда кўп томомонлама савдо тизимига путур етказаётгани таъкидланган. Бу эса 2023-йилдан бери Хитой Савдо  вазирлиги АҚШнинг Жаҳон Савдо ташкилоти қоидаларига риоя қилишини текшириш учун  чиқарган уччинчи ҳисоботдир.

Мазкур йиллик ҳисобот 11 та асосий йўналишни таъкидлайди: уларда АҚШ савдо амалиёти Жаҳон Савдо Ташкилоти қоидаларини бузади, шу жумладан, АҚШ " Американи сотиб ол" каби сиёсатлар, глобал ҳамкорликдаги камситиш чоралари, экспорт назорат ва санкциялари, инвестиция профилини аниқлаш, интелектуал мулк, тарифар ва тарифсиз тўсиқлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги  субсидиялари каби сиёсатлар орқали глобал савдо тизимини бузади. Ҳисоботда шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Вашингтоннинг нотўғри ҳаракатларидан хабардор қилиш учун низоларни ҳал қилиш механизмини четлаб ўтиш, ўзаро тарифларни бир томонлама жорий этиш ва дискриминацион савдо чораларини ўз ичига олган АҚШнинг бир қатор ҳаракатлари объектив тасвирланган.