сентябр 20, 2018 15:46 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил шаҳривар ойининг 31-си, ҳижрий-қамарий 1440 йил муҳаррам ойининг 12-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 22- сентябр.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен  Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил  шаҳривар      ойининг 31-си, ҳижрий-қамарий 1440 йил муҳаррам   ойининг 12-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  22- сентябр.

Бугунги сана Имом Сажжод (а)нинг шаҳодат топган кунлари билан тўғри келади. Ушбу қайғули кун муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.

Бундан 1345 йил олдин, ҳижрий-қамарий 95 йилнинг 12 муҳаррам кунида Сажжод номи билан машҳур бўлган  Худо Расули (с)нинг  неваралари ва Имом Ҳусейн (а)нинг фарзандлари  Имом Зайнулобиддин шаҳодатга етганлар. Ул ҳазрат ҳижрий -қамарий  38- йилда Мадина шаҳрида дунёга келганлар. Имом Сажжод (а) падари бузругворларини шаҳодатга етказганлар фақат Язид ва унинг қонхўр лашкаригина эмаслигини яхши билардилар.

    Бу даврга келиб,  мамлакатнинг сиёсий вазияти анчайин нозиклашганди. Жоҳил кимсалар пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)нинг Аҳли байтини сиёсий саҳнадан четлаштириб, давлатдорлик тузумини аввалги жоҳилият даврига қайтаришга ҳаракат қилишарди.

      Буни яхши билган имом Сажжод (а) жамиятни тинч—тотувлик сари ҳидоят этиш мақсадида дуо ва муножотлар билан маънавий инқилобга асос солдилар.

Ул ҳазратнинг маънавий таълимотлари йиғиндиси бўлган "Саҳифаи Сажжодия" дуолар тўпламининг 47—дуосида буюрадилар:

   "Парвардигоро, сенинг наздингда мавжуд бўлган саодатдан мени қайтаргувчи, сенга яқинлашиш ва қурб пайдо қилишдан мени ғафлатга бошловчи тубан дунёнинг муҳаббатини қалбимдан кўтар"

   Инсон табиатан шундай мавжудотким, бир нарсага кўпрок эътибор қаратса, бошқа амалдан  ғафлатда қолади. Бу хусусият кўп холатларда унинг тўғри йўлдан адашишлари, ҳатто ҳалокатига сабаб бўлади.

Бундан 227 йил олдин, милодий 1791 йилнинг 22 сентябрида Англиянинг машҳур донишманди ва динамитнинг  ихтирочиси   Майкл Фарадей таваллуд топган. У милодий 1824- йил Англия Салтанати жамиятининг  аъзолигига қабул қилинди ва бир йилдан кейин ушбу  жамият  лабараториясини бошқаришни ўз зиммасига олди. Фарадей милодий 1821- йилда илмнинг тарихида биринчилардан бўлиб, электр- энергиясини механика энергиясига айлантиришга муяссар бўлди.  Шу сабабдан Майкл Фарадей электр генераторларнинг умумий усулларини кашф этиши  ва электр қуввати заминасида кўп тадқиқот олиб бориши туфайли электро- генератор ва электр- моторларнинг отаси лақабини олди. Ушбу буюк донишманднинг хотирасини шод этиш мақсадида электр қувватини ўлчашнинг муҳим бирликларини Фарад деб ном қўйишди.  Электр энергияси заминасида 3 жилддан иборат “Электрикка оид тадқиқотлар ўтказиш ҳамда “Физика ва химия соҳасида тажриба ўтказиш бобидаги  тадқиқотлар ушбу олимнинг асарларидан ҳисобланади. Англиянинг бу донишманди милодий 1867- йилнинг 25 августида  76 ёшида вафот этди.

 Бундан 38 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1359 йилнинг 31 –шаҳриварида Ироқнинг собиқ режими Эронга қарши кенг  қамровли ҳарбий ҳужумларни бошлайди.

Урушнинг дастлабки ойларида Саддом қўшуни томонидан Эроннинг бир неча шаҳар ва қишлоқлари ишғол этилиб, юзлаб аёл ва болалалар асирликка олинади. Эронда Исломий Инқилоб ғалабисдан кейин  айрим зўравон қудратлар минтақада  манфаатлари хатарга тушишидан хавотирланиб, ушбу урушда  Баъс режимига ҳар томонлама ёрдам беришарди. Саддом режими Исломий Эрон қуролли кучларидан кетма-кет мағлуб бўлишидан кейин халқаро  чегара ҳисобланган  ҳудудларга чекинишга мажбур бўлади. Шамсий 1367 йилнинг 29-мурдодида БМТнинг 598-резолюцияси асосида Эрон ва Ироқ ўртасида оташкесим эълон қилинади. Ҳар йили Эрон Ислом Жумҳуриятида 31-шаҳривардан бошлаб бир ҳафта давомида ушбу кунлар Муқаддас Мудофаа ҳафтаси номи билан кенг нишонланади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

 

 

Ёрлиқ